СОЛИҚ ТЎЛАМАГАН МЧЖНИНГ МУЛКЛАРИ ХАТЛАНДИ
2024-06-29 15:35:31 239
Солиқ тўламаган МЧЖнинг мулклари хатланди
Мажбурий ижро бюроси Сўх туман бўлими томонидан солиқ қарздорликларини ундириш мақсадида мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мана шундай ижро ҳаракатларининг бирида давлат бюджети олдида солиқ қарздорлигини ўз вақтида тўламаган "GUZARI OMADI LAZINA" MCHJга қарашли асфальт ишлаб чиқариш заводи бўлим давлат ижрочиси томонидан жорий йилнинг 29-июнь куни хатловга олиниб мухрланди.
Мажбурий ижро бюроси Сўх туман бўлими давлат ижрочиси томонидан қарздор жамият раҳбарига мулклар тегишли тартибда баҳолатилиб, келгусида электрон онлайн-аукцион савдо майдончаси орқали сотилиши, сотувдан тушган пул маблағлари давлат бюджетига ўтказилиши ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилган.
Музаффаржон Нурматов - Бюронинг Сўх туман бўлими бошлиғи
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram