АДЛИЯ БЎЛИМИ ХОДИМЛАРИ ИШТИРОКИДА МАҲАЛЛАДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ
2024-06-28 16:08:41 176
Адлия бўлими ходимлари иштирокида маҳаллада сайёр қабул ўтказилди
Сўх туман адлия бўлими томонидан туманнинг 2-сектор ҳудудидаги Сарибозорча маҳалла фуқаролар йиғинида маҳалла еттилиги иштирокида “Адлия куни” тадбири доирасида сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабулда туман адлия бўлимининг юридик хизмат кўрсатиш маркази, давлат хизматлари маркази, туман электр таъминоти корхонаси ходимлари ва бошқа корхона-ташкилотлар вакиллари иштирок этдилар.
Тадбир давомида ҳуқуқий муаммоси бўлган 35 нафар фуқаролар иштирок этиб уларнинг муаммоли мурожаатлари тингланди. Сайёр қабулда уй-жой, тадбиркорлик, туғилганлик гувоҳномасидаги хатолар, аҳолидан чиқиндилар ташиш учун тариф хизматлари ва соҳа томонидан хизмат кўрсатишдаги муаммолар, электр энергияси бўйича ва бошқа масалаларга оид мурожаатлар тингланди ва уларнинг ҳал этилишига доир чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram