ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНЧИЛИГИДА ДАВЛАТ ОРГАНИ ЁКИ БОШҚА ТАШКИЛОТ ХОДИМИНИНГ ФАОЛИЯТИДА МАНФААТЛАР ТЎҚНАШУВИНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ БЎЙИЧА ЧЕКЛОВЛАР
2024-06-28 08:23:30 212
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида давлат органи ёки бошқа ташкилот ходимининг фаолиятида манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш бўйича чекловлар
Мамлакатимизда давлат муассасаларининг, давлат унитар корхоналарининг, давлат мақсадли жамғармаларининг ва устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз миқдорда ва ундан ортиқ бўлган акциядорлик жамиятларининг давлат харидлари соҳасидаги муносабатларда манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиш мақсадида 2024 йил 5 июнь куни Ўзбекистон Республкасининг “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги ЎРҚ-931-сонли Қонуни қабул қилинди.
Қонунда давлат органларига ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, давлат муассасаларига, давлат унитар корхоналарига, давлат мақсадли жамғармаларига, шунингдек ўз устав фондида (устав капиталида) давлат органларининг ёки бошқа ташкилотларнинг улуши жами 50 фоиз миқдорда ва ундан ортиқ бўлган юридик шахсларга нисбатан фақат уларнинг давлат харидлари соҳасидаги муносабатларига нисбатан татбиқ этилилиши белгиланди.
Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиб, Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 3 январда қабул қилинган «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги ЎРҚ-419-сонли Қонунига манфаатлар тўқнашуви тушунчаси киритилиб, манфаатлар тўқнашуви деганда, шахснинг шахсий (бевосита ёки билвосита) манфаатдорлиги унинг ўз лавозим ёки хизмат мажбуриятларини лозим даражада бажаришига таъсир кўрсатаётган ёхуд таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳамда шахсий манфаатдорлик билан фуқароларнинг, ташкилотларнинг, жамиятнинг ёки давлатнинг ҳуқуқлари, қонуний манфаатлари ўртасида қарама-қаршилик юзага келаётган (мавжуд манфаатлар тўқнашуви) ёки юзага келиши мумкин бўлган (эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви) вазият тушунилиши белгиланганди.
Қонунга кўра манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш мақсадида давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходими хизмат мавқеини суиистеъмол қилиш орқали шахсий наф олишга, манфаатлар тўқнашуви ҳақидаги ахборотни ошкор этиш чоғида маълумотларни яширишга ёхуд била туриб ёлғон ёки нотўғри ахборот тақдим этишга, бири бошқасига бўйсунувчи ёки бири бошқасининг назоратидаги ташкилотларда ўриндошлик бўйича ишлашга, бундан қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар мустасно, тижорат ташкилотларининг таъсисчиси (акциядори, иштирокчиси) бўлишга, бундан акциядорлик жамиятларининг эркин муомалада бўлган акцияларининг ўн фоизигача эгалик қилиш ҳоллари мустасно, ўзи меҳнат (хизмат) фаолиятини амалга ошираётган давлат органи ёки бошқа ташкилотнинг назоратида бўлган тадбиркорлик фаолияти субъектининг акцияларига ёки устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларига эгалик қилишга, шунингдек ушбу тадбиркорлик фаолияти субъектларининг бошқарув органи аъзоси бўлишга, бундан Ўзбекистон Республикаси қонунларида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорларида назарда тутилган ёки бу фаолият қонунчиликка мувофиқ лавозим мажбуриятлари ҳисобланадиган ҳоллар мустасно. Бунда давлат органи ёки бошқа ташкилот назоратида бўлган тадбиркорлик фаолияти субъектларининг акцияларига ёки устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларига эгалик қилган ёхуд мазкур тадбиркорлик фаолияти субъектларининг бошқарув органлари аъзоси бўлган шахс мазкур давлат органида ёки бошқа ташкилотда ходим лавозимини эгаллаган ҳолларда, у қонунчиликда белгиланган тартибда ушбу акцияларни ёки улушларни бир ой ичида реализация қилиши, бошқарув органларининг аъзолигидан чиқиши керак, ўзи меҳнат (хизмат) фаолиятини амалга ошираётган давлат органларида ёки бошқа ташкилотларда ўзига тааллуқли бўлган ишларни кўриб чиқишда ёки ўзига алоқадор шахсларга тааллуқли бўлган ишларни кўриб чиқишда вакил сифатида иштирок этишга, агар у қонунчиликка мувофиқ қонуний вакил бўлмаса, ўзи меҳнат (хизмат) фаолиятини амалга ошираётган ташкилотнинг мол-мулкини сотиб олишда ёки ижарага олишда ўзи иштирок этишга ҳақли эмаслиги белгиланган.
Қонунда давлат органлари ёки бошқа ташкилотлар ходими лавозим мажбуриятларининг ёки хизмат ваколатларининг ўзига хос хусусияти ҳисобга олинган ҳолда, унга нисбатан қонунчиликда белгиланган бошқа чекловлар қўлланилиши мумкинлиги белгиланган.
Қонунда манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлиши белгиланган.
Шунингдек, қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг мансабдор шахси ёки ходими томонидан манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилган манфаатлар тўқнашуви мавжудлиги ҳақида хабар бермаслик, —базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши, худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этилган бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши, давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг мансабдор шахсига маълум бўлиб қолган, манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилган мавжуд ёки эҳтимолий манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш юзасидан чоралар кўрмаслик, —базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши, ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этилган бўлса, —базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши, ушбу модданинг биринчи ва учинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар давлат харидлари соҳасида содир этилган бўлса —мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши ҳақидаги 1934-моддаси манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги қонунчилик талабларини бажармаслик ҳақидаги маъмурий жавобгарлик билан тўлдирилган.
Мазкур қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан олти ой ўтгач кучга киради.
Умиджон Эргашев - Риштон туманлараро иқтисодий суди раиси
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram