АДОЛАТНИ ТИКЛАШ МАСАЛАСИДА ҚИЛИНГАН ФУҚАРО МУРОЖААТИ ҚОНУН ДОИРАСИДА ҚАНОАТЛАНТИРИЛДИ
2024-06-26 16:12:29 246
Адолатни тиклаш масаласида қилинган фуқаро мурожаати қонун доирасида қаноатлантирилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018-йил 13-апрелдаги ПҚ-3666-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисида”ги Низомга асосан адлия органлари зиммасига фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликлари давлат органлари ва ташкилотлари томонидан бузилиши тўғрисидаги мурожаатларини холисона ва ҳар томонлама кўриб чиқилишини таъминлаш, уларга нисбатан қонун ҳужжатларига мувофиқ чоралар кўриш вазифаси юклатилган.
Ушбу йўналишда Сўх туманида ҳам тизимли ишлар олиб борилмоқда. Адлия тизими ходимлари фуқаролардан тушган мурожаатларни холисона ўрганиб, уларга ҳуқуқий ва амалий кўмак беришмоқда.
Сўх туман адлия бўлими томонидан Сўх тумани Офтобру маҳалласида яшовчи, туман тиббиёт бирлашмасида фаолият олиб борган Н.М. нинг мурожаати ўрганилди. Фуқаро Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 404-моддаси талаблари асосида ҳомиладорлик ва туғиш таътилига чиққанлиги, бироқ ТТБ марказий ҳисобхонаси томонидан таътил бўйича ҳақ тўланмаганлиги ва таътил ҳақини ундиришда амалий ёрдам беришни сўраб ариза ёзган.
Ушбу мурожаат тўлиқ ўрганилиб, Сўх туман фуқаролик ишлари бўйича судига йўналтирилди.
Мазкур мурожаат бўйича 2024 йил июнь ойининг 11 куни фуқаролик ишлари бўйича Сўх туман судининг очиқ суд мажлисида ҳал қилув қарори қабул қилинди.
Ўтказилган очиқ суд мажлисида Сўх тумани Адлия бўлимининг даъвогар Н.М. га манфаатида жавобгар Сўх туман тиббиёт бирлашмасига нисбатан ҳомиладорлик ва туғиш таътили тўлови ва компенсация ундириш ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантирилди. Даъвогар Н.М. нинг фойдасига жавобгар Сўх туман тиббиёт бирлашмасидан 11.148.190 сўм миқдорида ижтимоий нафақа ва компенсация, 34.000 сўм миқдорида почта харажати ундирилиши ва жавобгар Сўх туман тиббиёт бирлашмасидан давлат даромадига 445.928 сўм миқдорида давлат божи ундирилиши юзасидан қарор қабул қилинди.
Мурожаат қилган фуқаро қонунчикдаги тартиб-қоидаларга ишониб, ўз муаммосини арз қилади. Бизнинг давлатчилигимизда ҳеч бир мурожаат ўрганилмасдан қолмайди ва мурожаатдаги муаммо қонун доирасида ҳал қилинади.
Бунёджон Эназаров – Сўх тумани Адлия бўлими бошлиғи
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram