Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyun 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 66 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

МЕДАЛЛАР МАРАФОНИДА 4-СОНЛИ МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАРИ ПЕШҚАДАМ!

×

 2024-06-26 16:11:23    188

PDF юклаш
Чоп этиш


Медаллар марафонида 4-сонли мактаб ўқувчилари пешқадам!

 

Хабарингиз бор, куни кеча Сўх тумани мактаблари битирувчиларига олтин ва кумуш медаллар тақдим этилди.

 

Агар медал олган талабалар фоизини туман миқёсида оладиган бўлсак, бунда 4-сонли УЎТ мактаби битирувчилари пешадамлик қилишади. Бу йили мактабни 10 (9+1) нафар талабалар олтин ва кумуш медаллар билан битирдилар. Иккинчи ўринда 7-сонли УЎТ мактаби талабалари – бу мактабдан 9 нафар битирувчилар олтин медал олишга муяссар бўлишди. 7 нафар олтин медал олган битирувчилар билан 11-сонли мактаб талабалари 3-ўринни эгаллашди.


Шунингдек, 1 ва 26-сонли УЎТ мактаби битрувчилари 6 та (5+1) медал олишга муяссар бўлишди.

 

Бироқ, 14, 15, 21, 24, 27-сонли УЎТ мактаби ва 1-сонли ИДУМ битирувчиларида бу кўрсатгич нолга тенг.

 

Барча битирувчиларимиз, айниқса медал олган Сўх фарзандларига келажакда фақат муваффақиятлар тилаймиз.

 

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram