СЎХЛИК СПОРТЧИ “КЎП-КУРАШ” БОСҚИЧИНИНГ ЮГУРИШ МАРАФОНИ СОВРИНДОРИ!
2024-06-25 16:57:17 274
Сўхлик спортчи “Кўп-кураш” босқичининг югуриш марафони совриндори!
Спорт соғлиқ гарови. Ўтказилаётган турли спорт тадбирларида қатнашиб, фахрли ўринларни эгаллаётган сўхлик ёшлар, тумнимиз шарафини муносиб ҳимоя қилаётган спортчиларимиз туман аҳлининг фахри саналади.
Фарғона вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ўртасида ўтказилган “Кўп-кураш” мусобақаларида иштирок этган Сўх тумани вакиллари ҳам мазкур беллашувларда совринли ўринларни эгаллашга муваффақ бўлишди.
Уларнинг орасида Сўх тумани фавқулодда вазиятлар бўлими аҳоли ва ҳудудларни муҳофаза қилиш бўлинмаси бошлиғи Фахриддин Саидов ҳам бор. Мусобақларнинг 3 000 метр масофага югуриш босқичида қатнашган Фахриддин фахрли 3-ўринни эгаллашга ва ташкилотчиларнинг қимматбаҳо совғалари ва дипломини олишга муваффақ бўлди.
Спортчимизга бундай совринлардан кўпини қўлга киритилишини ва бундай муваффақиятлари бардавом бўлишини тилаб қоламиз.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram