НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ШАХСЛАРГА БЕРИЛАЁТГАН ИМКОНИЯТЛАР
2024-06-25 16:27:01 162
Ногиронлиги бўлган шахсларга берилаётган имкониятлар
Ногиронлиги бўлган шахслар - бу ақлий ёки жисмоний имконияти чекланган одамлардир, шунинг учун улар ўзларининг кундалик эҳтиёжлари ва ишларида уларни қўллаб қувватлаш учун кимгадир боғлиқдирлар. Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқлари – бу инсон ҳуқуқларининг маҳсус соҳаси эмас, балки унинг айнан ўзидир. Улар бошқалар билан бир хил ҳуқуқлардан фойдаланишлари керак, ва бу ҳуқуқлар ҳеч қандай истисносиз ёки камситишларсиз берилади. Айнан шу ҳуқуқий тенгликни таъминлаш, уларни қўллаб қувватлаш, жамият ҳаётининг барча соҳаларида иштирок этишлари учун зарур шарт шароит яратиш мақсадида 27.07.2023-йил Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб- қувватлаш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" ги ПҚ-74-сон қарори имзоланди. Ушбу қарорга кўра ногиронлиги бўлган шахсларга кўплаб имтиёзлар берилди. Бу имтиёзлар сирасига:
I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар, ногиронлиги бўлган болалар ҳамда уларга ғамхўрлик қилувчи фуқароларга давлат идоралари ва ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган давлат хизматларидан навбациз фойдаланиши;
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда 2023-йил 1-июлга қадар ногиронлиги бўлган муҳтож шахслар таъминланадиган протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари рўйхатини кенгайтирилиши;
I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар, ногиронлиги бўлган болалар ва уларга ғамхўрлик қилувчи (йўлда кузатиб борувчи) бир нафар фуқаро учун давлат идоралари ва ташкилотлари томонидан, шу жумладан давлат хизматлари марказлари, соғлиқни сақлаш, таълим, маданият муассасаларида фуқароларнинг бевосита ҳозирлигида (жойида) кўрсатиладиган хизматлардан навбациз фойдаланиши, давлат идоралари раҳбарлари (мансабдор шахслари) қабулига навбациз кириши;
2023-йил 1-майдан бошлаб тиббиёт муассасаларида даволанаётган ногиронлиги бўлган болага ғамхўрлик қилиш учун шу муассасада унинг отаси ёки онасига (уларнинг ўрнини босувчи шахсга) ёхуд оиланинг болани бевосита парваришлаётган бошқа аъзосига ногиронлиги бўлган боланинг ёнида бирга бўлиш учун шароит яратилиши. Жумладан, стационар тиббиёт муассасаларида ногиронлиги бўлган болани парваришлаётган шахсга мазкур давр учун меҳнатга лаёқацизлик варақаси берилиши, болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга ғамхўрлик қилувчи шахслар (ота-онаси ва бошқалар) учун даволаш даврида давлат стационар тиббиёт муассасаларида бепул овқатланиш йўлга қўйилиши, педиатрия тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари томонидан болаларнинг ногиронлиги бўлган шахс деб топилиши асосли эканлигини аниқлаш мақсадида уларни Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги буджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимларининг йўлланмасига асосан қайтадан тиббий-ижтимоий экспертизага юбориш тартиби бекор қилиниши каби ва бошқа имтиёзлар киради
Мазкур қарорга кўра ногиронлиги бўлган шахсларнинг ихтиёрий бепул ёрдам олишларига (про боно) кўмаклашиш учун “Юридик ёрдам” ахборот тизимида адвокатлик тузилмалари ва адвокатлар фойдаланиши учун очиқ бўлган ногиронлиги бўлган шахсларнинг мурожаатлари бўлими яратилади.
Бунда ногиронлиги бўлган шахсларнинг ихтиёрий бепул юридик ёрдам (про боно) олиш бўйича мурожаатлари “Юридик ёрдам” ахборот тизимига киритилади ҳамда ихтиёрий ёрдам кўрсатилиши учун адвокатлик тузилмалари ва адвокатлар эътиборига етказилади, ихтиёрий бепул юридик ёрдам кўрсатиш истагида бўлган адвокатлик тузилмалари ҳамда, адвокатлар учун бундай ёрдам таклиф қилишнинг техник имконияти яратилади.
Адвокатлик тузилмалари ва адвокатлардан улар кўрсатган ихтиёрий бепул юридик ёрдам (про боно) тўғрисида ҳисобот талаб қилинмайди.
Қарорда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, ногиронлиги бўлган шахслар, ногиронлиги бўлган болалар ва уларга ғамхўрлик қилувчи шахсларга ўз ҳуқуқларидан фойдаланишда қулайлик яратиш мақсадида.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2023-йил 1-июнга қадар ногиронлиги бўлган шахслар ва уларга ғамхўрлик қилувчи фуқаролар учун қонунчиликда белгиланган имтиёзларнинг ягона рўйхатини шакллантирсин ва доимий янгилаб бориши.
Адлия вазирлиги билан биргаликда ногиронлиги бўлган шахслар ва уларга ғамхўрлик қилувчи фуқаролар учун белгиланган имтиёзларнинг ягона рўйхатини “Advice.uz” (e-maslahat.uz) ҳуқуқий ахборот порталида эълон қилиб, Интернет тармоғи орқали мунтазам ёритиб боришни таъминлаши;
Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ билан биргаликда уч ой муддатда ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилишда дастлабки синов муддатини қўллаш масаласини хорижий илғор тажрибалар асосида ўрганиб чиқсин ҳамда Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиши.
2023/2024 ўқув йилидан бошлаб “Махсус педагогика, дефектология” магистратура мутахассисликлари бўйича давлат олий таълим муассасаларига қабул тўлиқ давлат гранти асосида амалга оширилиши.
Бунда, давлат гранти асосида ўқитиш давлат олий таълим муассасалари магистратурасига ажратилган давлат гранти асосидаги умумий қабул параметрлари доирасида амалга оширилиши ва бошқалар келтириб ўтилган.
Мазкур қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юкланган.
М.Қодиралиев - Фарғона шаҳар адлия бўлими бошлиғи
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram