ХОТИН-ҚИЗЛАР ФАОЛИНИНГ МЕҲНАТ ҲУҚУҚИ ҲИМОЯСИ ТАЪМИНЛАНДИ
2024-06-24 17:54:17 156
Хотин-қизлар фаолининг меҳнат ҳуқуқи ҳимояси таъминланди
Маълумки, мамлакатимизда узоқни кўзлаб олиб борилаётган кенг қамровли ислохотларнинг асосий йўналишларидан бири – бу аёлларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминланиши билан боғлиқ ҳаракатлар ҳисобланади.
Бу борада маҳаллаларда айнан хотин-қизларнинг муаммолари билан ишловчи аёл ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини камситилиши келишиб бўлмас ҳолатдир.
Даъвогар Муминова Хавохон Акбаровна Қўштепа тумани “Қорақушчи” маҳалла фуқаролар йиғини раисининг Оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги
ПФ-5938-сонли Фармони 27-банди кўра, Фармонга кўра, 2020 йил 1 июлдан фуқароларнинг ўзини-ўзини бошқариш ходимлари лавозим маошига 30 фоиз устама тўлаш жорий этилган. Устамалар Халқ депутатлари Қўштепа тумани Кенгаши сессиясида кўриб чиқилиши, тўловлар ҳоким фармойишига асосан амалга оширилиши, тумандаги ўзини-ўзини бошқариш органлари томонидан Кенгаш сессиясида кўриб чиқиш учун тегишли маълумотлар тақдим этилиши лозим бўлган.
Унинг меҳнат фаолияти, айниқса, глобал пандемия шароитида жонини тикиб фидокорлик кўрсатиб 2020 йил августдан 2021 йил сентябрга қадар ишлаган даврида иш ҳақига 30 фоизлик устама тўловлари тўланмасдан келган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикаси фуқароси ва давлат бир-бирига нисбатан ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятлар билан боғлиқдир.
Инсоннинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамлаб қўйилган ҳуқуқ ва эркинликлари дахлсиздир ҳамда улардан суд қарорисиз маҳрум этишга ёки уларни чеклаб қўйишга ҳеч ким ҳақли эмас.
Инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари бевосита амал қилади. Инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари қонунларнинг, давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, уларнинг мансабдор шахслари фаолиятининг моҳияти ва мазмунини белгилайди.
Давлат органлари томонидан инсонга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик принципига асосланиши ва қонунларда назарда тутилган мақсадларга эришиш учун етарли бўлиши керак.
Инсон билан давлат органларининг ўзаро муносабатларида юзага келадиган қонунчиликдаги барча зиддиятлар ва ноаниқликлар инсон фойдасига талқин этилади.
Судлар, Қўштепа тумани ҳокимлиги юқоридаги Фармон талабига кўра, даъвогарга 2020 йил август ойидан 2021 йил сентябрь ойига қадар давр учун ҳар ойда иш ҳақига 30 фоиз устама тўлаши шартлиги, қонун талабига кўра, ҳоким қонунларнинг ҳамда Ўзбекистон Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатларининг, юқори турувчи органлар ва тегишли халқ депутатлари Кенгаши қарорларининг ижросини ташкил этиши лозимлиги, ўзини-ўзи бошқариш органлари томонидан Кенгаш сессиясида кўриш учун маълумотлар тақдим этилмаганлиги иш ҳақига устама тўламаслик учун асос бўлмаслиги, туман ҳокимлиги Президент Фармони ижрони ташкил этиш ва унда кўзда тутилган устамаларни тўлаши шарт бўлганлиги, ушбу мажбуриятларнинг бажарилмаслигида ходимнинг айби йўқлигини инобатга олганлар.
Шунга кўра, даъвогар Муминова Хавохон Акбаровнанинг 5.609.600 сўмлик иш ҳақлари жавобгар Қўштепа тумани ҳокимлигидан ундирилиб, аёл ходимнинг бузилган ҳуқуқлари ҳимояси судлар томонидан таъминланди.
Бузрукхон Аброров - Фарғона вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судьяси
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram