Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyun 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 68 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

СЎХ ТУМАНИДА ЭНГ ФАОЛ МАКТАБ БИТИРУВЧИЛАРИГА КУМУШ ВА ОЛТИН МЕДАЛЛАР ТОПШИРИЛДИ

×

 2024-06-24 17:46:25    89

PDF юклаш
Чоп этиш


Сўх туманида энг фаол мактаб битирувчиларига кумуш ва олтин медаллар топширилди


Бугун туман маданият марказида умумий ўрта таълим мактабларни олтин ва кумуш медаллар билан битирган талабаларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Тақдирлаш маросимида туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев, туман секторлари раҳбарлари, мактаб директорлари ва битирувчиларниг ота-оналари иштирок этдилар.


Барча битирувчиларни табриклаб, туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев олтин ва кумуш медаллар билан битирган талабаларнинг ота-оналарига лойиқ ва муносиб фарзанд тарбиялаганликлари учун самимий миннатдорлик билдирди.


Бугун туманимизнинг 33 та умумий ўрта таълим муассасаларини 1 232 нафар талабалар битиришмоқда. Бу йили битирувчиларнинг 92 нафари мактабни медаллар билан тамомлади. Бугунги тадбирда 9 нафар иқтидорли талабаларга кумуш ва 83 нафар энг фаъол талабаларга эса, олтин медаллар тақдим этилди. 


Медалларни битирувчиларга туман ҳокими ва барча секторлар раҳбарлари тақдим этдилар.


Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати






























Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram