Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyun 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 71 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

СЎХ ТУМАНИДА ҲАМ “ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН ЁШЛАРИ, БИРЛАШАЙЛИК!” ШИОРИ ОСТИДА ГАЛА-КОНЦЕРТ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2024-06-24 17:41:09    97

PDF юклаш
Чоп этиш


Сўх туманида ҳам “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида гала-концерт ўтказилди

 

30 июнь – Ёшлар кунига бағишлаб Республикамиз бўйлаб “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида тантанали тадбирлар ўтказилмоқда. Туман марказий ўйингоҳида бўлиб ўтган мазкур тадбирга ташриф буюрган сўхлик ёшларнинг қалбида ўтказилган гала-концерт таассуротлари умуман ўчмайди десак, асло муболаға қилмаган бўламиз.

 

Замон билан ҳамнафас бораётган Ўзбекистон ёшларини бирлаштирадиган бундай тадбирлар ўзининг бетакрорлиги билан ҳам аҳамиятлидир. Визуал тарзда, ўзгача безатилган марказий ўйингоҳдаги саҳанадан Республикамиздан ташриф буюрган, вилоятимиздан, Қирғизистон республикасидан келган санъат усталари ва маҳаллий санъаткорлар ўз қўшиқлари билан барча ёшларни ўйин-кулгу ва рақсга чорладилар.

 

Тадбирда туманда ўтказилган футбол ва мини-футбол мусобақалари ғолиб ва совриндорларига, жаҳон ареналарида Ватан шарафини ҳимоя қилган сўхлик ёш спортчиларга Ўзбекистон ёшлар ишлари Агентлиги Фарғона ваилояти бўлими вакиллари, туман ҳокими ва туман секторлари раҳбарлари томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар тақдим этилди.

 

Хулоса, унутилмас лаҳзаларга бой ўтган “Ёшлар куни” гала-концерти Сўх ёшларини бир мақсад йўлида бирлашишга, Ватанни севиш ва унга муносиблик ҳиссида яшашга ундади.

 

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





















Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram