ҚОНУНЧИЛИКДАГИ ЯНГИЛИКЛАР
2024-06-24 17:38:27 133
Қонунчиликдаги янгиликлар
Президент томонидан 24.05.2024 йилдаги "Маъмурий ислоҳотлар доирасида адлия органлари ва муассасаларининг масъулиятини янада ошириш ҳамда ихчам бошқарув тизимини шакллантириш тўғрисида"ги ПФ-80- сон Фармон имзоланди.
Адлия вазирлигига қуйидаги ҳуқуқлар берилмоқда, интеллектуал мулк тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилиши ҳолатлари юзасидан хулоса бериш, контрафакт маҳсулотларнинг яширин ишлаб чиқариш ҳолатларини аниқлаш ва аниқланган контрафакт маҳсулотларни олиб қўйиш ва йўқ қилиш, интелектуал мулк соҳасидаги қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширишларни ваколатли органни хабардор қилиш тартибида амалга ошириш.
2024 йил 1 июлдан электрон ҳисоблаш машиналари учун дастур ва маълумотлар базаларини рўйхатдан ўтказишга доир талабномаларни давлат хизматлари марказлари ва ЯИДХП орқали топшириш имконияти яратилади, интеллектуал мулк объекти рўйхатдан ўтказилганлигини тасдиқловчи ҚР-код билан муҳофазаланган электрон ҳужжат бериш тартиби жорий этилади.
2024 йил 1 июлдан 2026 йил 1 июлга қадар ҳуқуқий эксперимент тариқасида Тошкент шаҳрида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган айрим давлат хизматларини кўрсатиш бўйича маъмурий ҳужжатларни судгача кўриб чиқишнинг янги тартиби жорий этилади. Унинг доирасида, Адлия вазирлиги ҳузурида Олий апелляция кенгаши ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаси ҳузурида Апелляция кенгаши ташкил қилинади. Апелляция кенгашлари маъмурий органларнинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган давлат хизматларини кўрсатиш соҳасидаги маъмурий ҳужжатларини судгача кўриб чиқиш натижасида ушбу фақат суд тартибида бекор қилинадиган ёки ўзгартириладиган ҳужжатлар мустасно; апелляция кенгашларининг қарорлари юзасидан манфаатдор шахс томонидан суд тартибида шикоят қилиниши мумкин, маъмурий органлар учун мазкур қарорлар қатъий ҳисобланади ва уларнинг устидан шикоят қилиниши мумкин эмас.
Юридик кадрлар тайёрлашда янги тизим жорий этилади
Юридик кадрларни тайёрлашда "мактаб - лицей - техникум - университет" тизими жорий этилади. "Маъмурий ислоҳотлар доирасида адлия органлари ва муассасаларининг масъулиятини янада ошириш ихчам бошқарув тизимини шакллантириш тўғрисида"ги президент фармони қабул қилинди. Ҳамда Юридик кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган қуйидаги ишлар амалга оширилади. Мактабларда "Ҳуқуқ синфи" ва ҳуқуқ фанлари чуқурлаштирилган ҳолда ўқитилишини ташкил этиш орқали юридик кадрларни тайёрлашда "мактаб - лицей - техникум - университет" тизимини жорий этиш. Наманган ва Самарқанд вилоятлари юридик техникумлари негизида Тошкент давлат юридик университетининг академик лицейларини ташкил қилиш ҳамда уларнинг иқтидорли битирувчиларини "юриспруденсия" йўналишидаги олий таълим муассасаларига суҳбат асосида тест синовларисиз қабул қилиш.
Қуйидаги институтлар ташкил этилади: Адлия вазирлиги ҳузурида Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти; Қонунчиликни таҳлил қилиш ва тартибга солиш таъсирини баҳолаш институти.
Шунингдек, давлат хизматлари марказлари ва ЯИДХП орқали кўрсатиладиган 13 та давлат хизматлари рўйхати тасдиқланмоқда. Бундан ташқари, якка тартибдаги тадбиркор томонидан агент сифатида кўрсатиладиган 15 та давлат хизматлари рўйхати тасдиқланмоқда.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 25.05.2024 йилдан кучга кирди.
Муроджон Қодиралиев - Фарғона шаҳар адлия бўлими бошлиғи
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram