АҚШ ДАВЛАТИГА ҚИЛИНГАН АМАЛИЙ САФАР МАРОҚЛИ КЕЧМОҚДА
2024-06-24 17:36:43 85
АҚШ давлатига қилинган амалий сафар мароқли кечмоқда
Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вакилларининг АҚШ давлатига ташрифи давом этмоқда. Айни кунда давлатимиз делагацияси қўшма штатларнинг Калифорния штатида бўлиб туришибти.
Сўх тумани ҳокими ўринбосари Муслимбек Мавлонбековнинг маълумотига кўра, сафар ғоятда мазмунли ва мароқли кечмоқда. Ўзаро тажриба ва малака алмашиш бевосита амалий жараёнлар орқали кечмоқда.
АҚШнинг Калифорния штатидаги "Калифорния ситрус" хўжалигида 280 гектар ер майдонида парвариш қилинаётган 81 турдаги цитрус мевалари навлари урганилди. Шунингдек, цитрус меваларнинг мамлакатимизда мос келадиган навларини маданийлаштириш бўйича музокаралар олиб борилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram