Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 28 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

БИЛАСИЗМИ?

×

 2024-06-20 16:04:05    421

PDF юклаш
Чоп этиш


Биласизми?

 

Гидрогеологик хулоса бериш


Хулоса бериладиган объект (ҳаракат, фаолият, товар ва бошқалар):

Ҳудуднинг ер ости сувлари ҳолати


Хулоса олишни сўраб мурожаат қиладиган шахслар тоифаси:

Юридик ва жисмоний шахслар


Хулосани беришга ваколатли орган (лар):

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги “Ўзбекгидрогеология” давлат муассасаси


Хулоса олиш учун талаб этиладиган маълумотлар ва ҳужжатлар:

а) юридик шахс учун — номи, СТИР, почта манзили, электрон почта манзили (мавжуд бўлса), хизмат кўрсатувчи банкнинг номи ва ҳисобварағи, телефон рақами;

б) жисмоний шахс учун — Ф.И.Ш., ЖШШИР, почта манзили, электрон почта манзили (мавжуд бўлса), телефон рақами;

в) кўрсатилган ҳудуднинг аниқ жойи;

г) лойиҳаланаётган қудуқнинг географик жойлашиш координаталари:

шимолий кенглик;

шарқий узунлик;

д) ер ости сувини олишдан мақсад:

хўжалик-ичимлик;

ишлаб чиқариш-техник (саноат);

қишлоқ хўжалиги (суғориш);

зах қочириш (дренаж);

даволаш-балнеологик;

е) ер ости сувига бўлган талаб ҳажми (м3/кун).


Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори:

Йиғим ундирилмайди


Хулоса берганлик учун ундириладиган йиғим миқдори:

Базавий ҳисоблаш миқдорининг10 баравари


Хулоса бериш бўйича аризаларни кўриб чиқиш муддати:

8 иш куни


Хулоса беришнинг талаб ва мезонлари:

Кўрсатилган ҳудудда ер ости сувлари ҳолатини ва тегишлича қудуқ бурғилашнинг мақсадга мувофиқлиги (ер ости сувлари захираларининг мавжудлиги, сув чиқариш имконияти, сифат кўрсаткичлари кабилар)


Хулосанинг амал қилиш муддати:

2 йил


Асос: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.03.2024 йилдаги 169-сон қарори

Абдуманнон Умриддинов - Сўх тумани адлия бўлими давлат хизматлари маркази шўъба мудири



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram