Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyun 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 76 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЛЕНБУР МАҲАЛЛАСИНИНГ ЁШ ФУТБОЛЧИЛАРИ РЕСПУБЛИКАДА БИРИНЧИ!

×

 2024-06-20 16:03:12    361

PDF юклаш
Чоп этиш


Ленбур маҳалласининг ёш футболчилари Республикада биринчи!

Футбол миллионлар ўйини. Жорий йилдан бошлаб Англия мактаб футбол ассоциацияси тажрибасидан келиб чиқиб, 8−11-синф ўқувчилари ўртасида мактаб футболи етакчисини танлаб олиш тизими жорий этилди.

 

Шунингдек, 12−15 ёшли ўсмирлар ўртасида икки босқичли “Маҳалла лигаси” ҳамда 16−30 ёш тоифаси ўртасида уч босқичли Давлат хавфсизлик хизмати кубоги мусобақалари ташкил этилади.


Булар маҳаллалардан бошлаб футбол инфратузилмасини ривожлантириш, иқтидорли ёшларни танлаш ва қўллаб-қувватлаш, миллий терма жамоалар учун сифатли захира шакллантиришга хизмат қилади. Худди шундай мақсадларда Ленбур маҳалласида ҳам 12-15 ёшли ёшлар ўртасида футбол тугараги ташкил қилинган бўлиб, 25 нафардан ортиқ ёшлар иштирок этиб келмоқдалар.


- Тўгарак мураббийси Латифи Абдураҳимов томонидан ҳафтада 5 кун машғулотлари ўтказиб келинмоқда. Тошкент шаҳрида ташкил қилинган болалар ва ўсмирлар ўртасидаги очиқ чемпионатида жамоамиз фахрли 1-ўринни эгаллашга муваффақ бўлишди. Жамоа мураббийи ва тўгарак аъзоларига кейинги мусобақаларда омадлар тилаб қоламиз, - дея бизга хабар йўлламоқда маҳалла ёшлар етакчиси Шоҳбоз Амиралиев.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram