Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyun 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 65 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЭҲТИЁЖМАНД ФУҚАРОЛАР ВА КАМ ТАЪМИНЛАНГАН ОИЛАЛАР ҲОЛИДАН ҲАБАР ОЛИНДИ

×

 2024-06-20 16:01:38    365

PDF юклаш
Чоп этиш


Эҳтиёжманд фуқаролар ва кам таъминланган оилалар ҳолидан ҳабар олинди

Эҳтиёжманд фуқаролар, кам таъминланган, кўп болали оилалар ҳолидан хабар олиш каби эзгу амаллар, байрам ва тарихий кунларда уларни табриклаш яхши анъанага айланиб қолган. Берилган меҳр-оқибат бундай инсонлар кўнглида ҳаётга бўлган шавқни янада оширади.

 

Сўх туман "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази томонидан Қурбон ҳайити муносабати билан ёлғиз ва ногиронлиги бўлган, эҳтиёжманд оилаларнинг ҳолидан хабар олиниб, уларга бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари марказ ходимлари иштирокида манзилли етказиб берилди.

 

- Бундай хайрли амалларни мунтазам давом эттирамиз ва берилган бир лаҳзали меҳр бундай фуқароларни янада қувонтиради. Аслида меҳр улашиш, одамларга меҳрибонлик қилиш одамийликнинг энг олий фазилатидандир, - дейди марказ директори Сайидали Темиралиев.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram