Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 29 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

СЎХ ТУМАНИ ҲОКИМИ ЎРИНБОСАРИ МУСЛИМБЕК МАВЛОНБЕКОВ АҚШ ДАВЛАТИДА ТАЖРИБА ЎРГАНМОҚДА

×

 2024-06-20 15:59:56    412

PDF юклаш
Чоп этиш


Сўх тумани ҳокими ўринбосари Муслимбек Мавлонбеков АҚШ давлатида тажриба ўрганмоқда

Қишлоқ хўжалиги соҳасида инновацион технологияларни жорий этиш, соҳада сифатли маҳсулот етиштирилишида етакчи давлатлар тажрибасини ўрганиш ва уни амалда жорий этиш мақсадида Ўзбекистон билан хорижий давлатлар ўртасида ўзаро тажриба алмашиш анъанаси йўлга қўйилган.

 

Айни кунда бир гуруҳ соҳа вакиллари мева-сабзавотчиликнинг қиймат занжирини ривожлантириш бўйича малака ва кўникмаларини ошириш мақсадида АҚШ давлатида бўлиб турибти. Делегация таркибида Сўх тумани ҳокимининг ўринбосари Муслимбек Мавлонбеков ҳам бор.

 

Муслимбекнинг сўзларига кўра, мазкур лойиҳа доирасида 12-28 июнь кунлари АҚШда ўқув-тренинглар ташкил этилади.

 

Мазкур тренингдан кўзланган мақсад АҚШнинг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида мева-сабзавотчиликнинг қиймат занжирини ривожлантириш бўйича маълумотларни тўплаш, тартибга солиш, таҳлил қилиш ва тарқатишга қаратилган билимларни бошқариш ва бозор ахборот тизимлари соҳаларида АҚШнинг илғор тажрибасини ўрганиш ва Республикамизда кенг жорий этишдан иборат.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати









Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram