1-СЕКТОР ҲУДУДИДАГИ ҚАЛЪАЧА ВА ТУЛ МАҲАЛЛА ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНЛАРИДА ТУМАН ҲОКИМИ ИШТИРОКИДА САЙЁР ҚАБУЛЛАР ЎТКАЗИЛДИ
2024-06-13 11:28:51 707
1-сектор ҳудудидаги Қалъача ва Тул маҳалла фуқаролар йиғинларида туман ҳокими иштирокида сайёр қабуллар ўтказилди
Сўх тумани 1-сектор ҳудудидаги Қалъача маҳалла фуқаролар йиғинида туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев иштирокида бўлиб ўтган сайёр қабулда маҳалла фуқаролари туман ҳокимига ўз муаммолари юзасидан мурожаат этдилар.
Сайёр қабул жараёнида фуқаролар томонидан йўлни таъмирлаш, газ ва электр таъминотини яхшилаш, уй-жойни таъмирлашда ва уй-жой билан таъминлашда кўмаклашиш, ичимлик суви билан таъминлаш масаласи, бола пули, моддий ва тиббий ёрдам беришни сўраб мурожаат қилишди.
Фуқароларнинг мурожаатлари тингланиб уларга ҳуқуқий тушунчалар ва амалий ёрдам берилиши бўйича тегишли масъулларга кўрсатмалар берилди.
Тул маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам асосан ҳудуд фуқароларининг мурожаатлари ўрганилди. Туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев Қурбон Ҳайитига муносиб тайёргарлик кўришда маҳалла еттилигига зарурий топшириқ ва вазифалар юклади.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram