МЎНИС ОНАХОНГА ЭҲТИРОМ КЎРСАТИЛДИ
2024-06-13 11:26:56 685
Мўнис онахонга эҳтиром кўрсатилди
Она! Бу муқаддас ном олдида барча мадҳиялар ҳеч нарса эмас, барча баланд парвоз мақтовлар фарзандлар муҳаббати ва миннатдорчилиги олдида пуч ва арзимасдир.
Қарилик гаштини сураётган, Обишир маҳалласида яшовчи онахон – Нодирахон-ая Миршариповани жуда яхши танийман. Рости, ҳавасим келади... Ўзларига, фарзандларига, невараларига...
Яхши инсонлар ҳар доим ардоқда, эъзозда бўлишларини ҳаммамиз яхши биламиз. Биригина эътибор бундай инсонларни жуда қувонтиради. Мана шундай қувончни бугун ман Нодирахон-аянинг кўзларида кўрдим. Аслида, бундай инсонлар бошқалар муваффақиятидан ҳам мана шундай самимий қувонишади, хурсанд бўлишади...
Бугун Нодирахон-ая Миршариповага Фарғона вилояти ҳокимининг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари топширилди. Совғаларни ая туман ҳокими ва туман секторлари раҳбарлари қўлидан қабул қилиб олдилар.
Хурсандчилигингизга ҳамроҳмиз, мўнис онахон! Юзга киринг. Мана шундай қувончи лаҳзалар доимий ҳамроҳингиз бўлсин! Фарзандлар камолини кўриш барчага ҳам насиб этсин!
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram