САРИКАНДА МАҲАЛЛАСИДА СЕКТОР РАҲБАРЛАРИ ВА БИТИРУВЧИ ЁШЛАР УЧРАШУВИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
2024-06-13 11:25:12 679
Сариканда маҳалласида сектор раҳбарлари ва битирувчи ёшлар учрашуви ташкил этилди
"Ёшлар ойлиги" доирасида ёшлар билан тизимли ишлаш, уларнинг муаммо ва таклифларини ўрганиш, бандлигини таъминлаш ва бўш вақтларидан мазмунли ташкил этиш учун қулай шароитлар яратиш мақсадида ташкил этилган бугунги учрашувда 53 нафар маҳалланинг битирувчи ёшлари иштирок этди.
Самимий мулоқот давомида сектор раҳбарлари ёшларга яратилаётган шароитлар ва имкониятлар, келажакда кўпроқ ютуқ ва муваффақиятларга эришиш йўллари хусусида фикр-мулоҳазаларини билдирди.
Тадбирда сўз олган битирувчи ёшлар ҳам орзу-истаклари, мақсадлари ҳақида гапириб, ўзларини қизиқтирган саволларга туман раҳбаридан тегишлича жавоб олишди. Қувонарлиси барча битирувчи ёшлар тўлиқ ОТМга ҳужжат топшириш истагидалиги ва бунда маҳалла ёшлар етакчиси кўмакчи бўлаётгани қайд этилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram