Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 80 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН СЕКТОР РАҲБАРЛАРИ ИШТИРОКИДА ОЧИҚ МУЛОҚОТ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2024-06-12 18:02:57    105

PDF юклаш
Чоп этиш


Тадбиркорлар билан сектор раҳбарлари иштирокида очиқ мулоқот ўтказилди

Туман давлат солиқ инспекцияси идорасида туман секторлар раҳбарларининг туман тадбиркорлари билан учрашуви бўлиб ўтди. Очиқ мулоқот тарзида бўлиб ўтган мазкур тадбирда туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев иштирок этди ва қилинган ҳар бир мурожаат манзилли ва тизимли ҳал этилиб, ижрога йўналтирилиши ҳақида гапирди.

Очиқ мулоқотга таклиф этилган, аммо унда қатнашмаган тадбиркорларга очиқ мулоқот натижаси ҳақида маълумот етказиш бўйича тадбир иштирокчиларига таклифлар билдирилди. Очиқ мулоқот давомида бир гуруҳ тадбиркорлар томонидан “Сўх савдо компплекси”даги ҳолат, туманда янги савдо мажмсаси ташкил этилган бўлсада, унда ишлар ташкил этилмаганлиги хусусида мурожаат йўллагани барчага етказилди.

Савдо мажмуасида тадбиркорлар томонидан ўнлаб савдо расталари ўзлаштирилгани, бироқ, ҳалигача мазкур ҳудудда савдо-сотиқ жараёни бошланмагани ҳақида танқидий фикрлар билдирилди. Тадбиркорларга мазкур ҳолатларга оид қонуний чоралар борлиги ва уларни ижрога йўналтирилиши ҳақида етарли маълумотлар берилди.

Савдо мажмуасида Қурбон Ҳайити арафасида ишлар бошланиши бўйича таклиф ва тавсиялар берилди. Маълумот учун: охирги марта Фарғона вилояти ҳокимлиги томонидан мажмуани ривожлантириш ва ободонлаштириш учун бир миллиард сўмдан ортиқроқ маблағ йўналтирилган.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram