Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 28 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

СЕЛ ЙЎЛЛАРИНИ ТАЪМИРЛАШДАГИ МАСЪУЛИЯТСИЗЛИК – ИНСОН ҲАЁТИГА БЕФАРҚЛИК БИЛАН ТЕНГДИР!

×

 2024-06-12 18:01:15    161

PDF юклаш
Чоп этиш


Сел йўлларини таъмирлашдаги масъулиятсизлик – инсон ҳаётига бефарқлик билан тенгдир!

 

Туманимизнинг тоғолди ҳудудларида давлатимиз раҳбари ва Республика ҳукумати эътибори асосида мавжуд сел йўларини таъмирлаш ва реконстуркция қилишга доир амалий ишлар қилинаётир.

 

Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг Ижтимоий ва ишлаб чиқариш ифратузилмасини ривожлантириш (ПҚ-404) дастури асосида

 

- Демурсад маҳалла фуқаролар йиғинида Космидон сел йўлини қайта таъмирлаш;

- Навобод маҳалла фуқаролар йиғинидаги Малбут сел йўли тозалаш ва 4 та янги сел йўли қуриш ва таъмирлаш;

- Девайрон маҳалла фуқаролар йиғинининг янги Девайрон сел йўлини таъмирлаш ва қирғоқларини мустаҳкамлаш;

- Тул маҳалла фуқаролар йиғинидаги Оқтош сел йўлини таъмирлаш ва қирғоқлари мустаҳкамлаш;

- Офтобру маҳалла фуқаролар йиғини Тошқўра сел йўлини таъмирлаш ва қирғоқларини мустаҳкамлаш;

- Ҳушёр қишлоғи Зийрак сел йўлини ПК0+00 дан ПК8+95 гача реконструкция қилиш ишлари олиб борилмоқда. Мазкур амалга оширилаётган ишлар мутасаддилар томонидан ўрганиб чиқилди ва қурилиш ташкилотларга зарурий кўрсатмалар берилди.

 

Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирлиги вакиллари Сўх туманига ташриф буюриб, туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев, ҳоким ўринбосари ва туман мутасаддилари билан биргаликда ҳудудларда ушбу йўналишда олиб борилаётган ишларни ўрганди ва кўздан кечирди. Реконструкция қилинаётган сел йўлларида бажарилаётган ишларнинг сифатига эътибор қаратиш ва ажратилаётган маблағларни толон-торож қилишга йўл қўймаслик бўйича қатъий кўрсатмалар берилди.

 

Қурилиш ва таъмирлаш олиб борилаётган ҳудудларда жамоатчилик назоратини кучайтириш мақсадга мувофиқлиги алоҳида таъкидланди ва ушбу тизимни қатъий жорий этиш лозимлиги қайд этилди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати









Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram