СУДЛАРГА ЭЛЕКТРОН ШАКЛДА МУРОЖААТ ҚИЛИШ ТАРТИБИ ШАКЛЛАНТИРИЛДИ
2024-06-12 14:10:42 168
Судларга электрон шаклда мурожаат қилиш тартиби шакллантирилди
Мамлакатимизда сўнгги йилларда судлар фаолиятида замонавий технологияларни кенг жорий этиш бўйича амалга оширилган амалий тадбирлар фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига ўз ҳуқуқлари ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш учун судга мурожаат қилишни эркинлаштиришни таъминлаш имконини яратмоқда.
Судлар фаолиятига жорий этилган ахборот тизимлари сонининг ошаётганлиги ва улардан фойдаланиш тартибини соддалаштириш, шунингдек ахборот ва маълумотлар хавфсизлигини таъминлаш чораларини кучайтириш, ахборот тизимларининг маълумотлар базасини мақбуллаштириш, фуқаролар
ва тадбиркорлар масофадан туриб судлардан маълумотлар олиш ҳамда улар билан судлар ўртасида электрон ҳамкорлик доирасини кенгайтириш орқали одил судловга эришиш даражасини янада ошириш, суд хизматларидан электрон тарзда фойдаланиш имкониятларини рақамлаштиришни тақозо этмоқда.
Шундай экан, Ўзбекистон Республикаси Олий суднинг мавжуд ахборот тизимлари негизида, шунингдек замонавий технологияларни ҳисобга олган ҳолда янги дастурий таъминот асосида ягона платформа яратилишига эришилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 сентябрдаги
“Суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4818-сонли қарори билан 2020-2023 йилларда суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштириш Дастури тасдиқланди.
Дастурга мувофиқ, 2022 йил 1 январдан бошлаб судлар фаолиятига босқичма-босқич “Адолат” ахборот тизимлари комплекси жорий этилади.
Ҳозирда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бошқаруви органлари, адвокатлар томонидан судларга даъво, ариза ва шикоятлар фақат электрон шаклда тақдим этиб келинмоқда.
Шунингдек, суд мажлиси иштирокчилари томонидан маълумотлар
ва ҳужжатларни электрон шаклда юбориш имконияти яратилган.
Бундан ташқари, судларда иш ва судлов ишини юритиш жараёнларини замонавий ахборот-коммуникация технологияларига асосланган ҳолда рақамлаштириш орқали меҳнат самарадорлигини навбатдаги босқичга кўтарилди, шунингдек электрон ҳужжатлар айланиши тизимини такомиллаштириш ҳисобига қоғоз ва бошқа канцелярия товарлари сарфи янада қисқаришига эришилди.
У.Эргашев - Риштон туманлараро иқтисодий суди раиси
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram