Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 58 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ФУҚАРОЛАРНИНГ ҚОНУНИЙ МАНФААТИНИ ҲИМОЯЛАШ ИШОНЧЛИ ҚЎЛЛАРДА!

×

 2024-06-11 17:29:21    184

PDF юклаш
Чоп этиш


Фуқароларнинг қонуний манфаатини ҳимоялаш ишончли қўлларда!

Сўх тумани адлия бўлимига фуқаро, Сўх туман тиббиёт бирлашмаси, болалар бўлими навбатчи ҳамшираси вазифасида фаолият юритган Н. А. томонидан 2024-йил март ойида тиббиёт бўлими томонидан ишлаган ойлик иш ҳақини тўламаётганлиги сабабли мурожаат қилинган.

Ўрганиш давомида Н.А. га ҳақиқатдан ҳам январь-февраль-март ойлардаги ойлик иш ҳақларини тўламасдан келинаётганлиги аниқланиб, Сўх туман адлия бўлими томонидан 2024-йил 20-март куни ойлик иш ҳақини тўлаш чораларин кўриш мақсадида туман тиббиёт бўлимига тақдимнома киритлилган.

Сўх туман тиббиёт бўлими томонидан тақдимнома ижросини тўлиқ бажарилмаган ҳамда ишлаган ойлик иш ҳақини тўлаб берилмасдан келаётганлиги аниқлангандан сўнг мазкур мазкур мурожаат туман адлия бўлими томонидан туман фуқаролик ишлари бўйича судига ҳал этиш учун йўналтирилган.

2024 йил 21 май куни фуқаролик ишлари бўйича Сўх туман судининг очиқ суд мажлисида даъвогар Н. А.нинг манфаатида жавобгар Сўх туман тиббиёт билашмасига нисбатан иш ҳақи ва компенсация ундириш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан киритилган фуқаролик иши кўриб чиқилди.

Ўзбекистон Республикаси фуқаролик процессуал кодексининг 249-253-моддаларини қўллаб суд томонидан чиқарилган қарорга кўра, даъвогар Н.А.нинг даъво аризаси қаноатлантирилди.

Даъвогар Н. А. нинг фойдасига жавобгар Сўх туман тиббиёт бирлашмасидан 6 027 171 сўм миқдорида иш ҳақи ва 34 000 сўм миқдорида почта харажатлари ундириб берилди.

Албатта, фуқароларимизнинг қонуний манфаатлари ҳар доим адлия тизими томонидан ҳимоя қилинади. Зотан, адолат ва ҳақиқат бўлган жойда қонунбузарлик ва ҳуқуқ поймол бўлишига асло йўл қўйилмайди.

Бунёджон Эназаров – Сўх туман адлия бўлими бошлиғи

Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram