РЕСПУБЛИКА ИШЧИ ГУРУҲИ СЎХ ТУМАНИДА: АҲОЛИ МУАММОЛАРИ СЕКТОРЛАР КЕСИМИДА ЎРГАНИЛМОҚДА
2024-06-10 15:33:58 180
Республика ишчи гуруҳи Сўх туманида: аҳоли муаммолари секторлар кесимида ўрганилмоқда
Айтиш жойизки, давлатимиз раҳбари ва Республика ҳукумати эътибори асосида аҳоли муаммоларини аниқлаш ва уларни бартараф этишга доир охирги йилларда Сўх туиманида арзирли ишлар амалга оширилди. Айниқса, ҳудудлар инфратузилмасини яхшилашда қилинган ишлар эътироф эттишга лойиқ.
Республика ишчи гуруҳи томонидан айни кунда туман маҳаллаларида аҳоли муаммоларини аниқлашга оид ўрганиши шилари олиб борилмоқда. Гулистон маҳалла фуқаролар йиғинида бўлган ишчи гуруҳ аъзолари маҳалла еттилиги фаъолияти билан яқиндан танишди.
Аҳоли, айниқса, ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, ўзини ўзи банд қилиш орқали берилган имкониятларни фуқароларга етказишга оид қилинган ишлар таҳлил қилинди. Ҳар бир қилинган мурожаат ва билдирилган ҳар муаммо унинг ечилишга қадар манзилли ўрганилиши лозимлигини таъкидлаган ишчи гуруҳ аъзолари маҳалла еттилиги фаолияти самарадорлигига доир таклифлар ҳам бердилар.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram