“ЗИЛЗИЛА ҲАФТАЛИГИ" ДОИРАСИДА ПРОФИЛАКТИК ТАДБИРЛАР АМАЛГА ОШИРИЛМОҚДА
2024-06-08 17:10:07 356
“Зилзила ҳафталиги" доирасида профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 17-апрелдаги "Бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлигини ошириш ҳамда сейсмик хавфни мониторинг қилиш фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 161-сонли ҳамда Фарғона вилоят ҳокимининг 2024-йил 26-апрел кунги 255-11-0-қ/24-сонли қарори асосида ҳудудларда тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилмоқда.
Ҳудди шу мазмундаги Сўх тумани ҳокимининг қарори билан тасдиқланган чора-тадбирлар режасига асосан, туманимизда жойлашган болалар оромгохида "Аҳолини зилзилага тайёрлаш ҳафталигини ўтказиш бўйича объект раҳбарияти ва фуқаро муҳофазаси тузилмалари ҳамда туман ФВДқТ хизматларининг ҳамкорликдаги ҳаракатлари" мавзусида махсус-тактик ўқув машқлари ўтказилди.
Махсус-тактик ўқув машқлари жараёнида зилзиладан зарар кўрган фуқароларга биринчи ёрдам кўрсатиш ва ушбу фавқулодда вазиятда қандай ҳаракат қилишга доир амалий машқлар ўтказилди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram