НАВБАТДАГИ САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ
2024-06-08 17:07:47 274
Навбатдаги сайёр қабул ўтказилди
Бугун Ғазнов маҳалла фуқаролар йиғинида аҳоли муаммоларини ўрганиш ва уларга ечим топиш масаласида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабулда туман ҳокими ўринборсарлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Сўх тумани Халқ қабулхонаси мудири, тегишли ташкилот, корхона раҳбарлари ҳамда фуқаролар иштирок этди.
Фуқаролар ночор аҳволга тушиб қолганлиги сабабли амалий ёрдам бериш, ишга жойлашиш, даволаниши учун моддий ёрдам ажратиш, электр энергияси таъминотини яхшилаш, сув таъминотидаги долзарб масалалар, бир марталик моддий ёрдам сўраб ва яна бир нечта турдаги масалалар юзасидан мурожаат қилдилар.
Муддат талаб қиладиган мурожаатлар асосида тегишли ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилиб, ижроси қатъий назоратга олинди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram