ЖАРАЁН
2024-06-08 17:05:29 274
ЖАРАЁН
Аҳоли муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш бўйича туманимизда бўлиб турган Республикаи ишчи гуруҳи аъзолари туман ҳокими ва бевосита ҳоким ўринбосарлари билан биргаликда туманимизнинг маҳаллаларига ташриф буюриб, бевосита аҳоли билан учрашиб, уларнинг муаммо ва камчиликларини манзилли ўрганишмоқда. Дастлаб Сариканда маҳалла фуқаролар йиғинида бўлган ишчи гуруҳ аъзолари маҳалла еттилиги фаолияти билан танишди.
Маҳалла фуқаролари хонадонларида бўлган меҳмонлар аҳолини қийнаётган муаммолар билан қизиқдилар. Республика ишчи гуруҳи томонидан туманимиздаги барча маҳаллаларда ўрганиш амалиёти изчил равишда олиб борилади ва айни дамда муаммоларни ўрганиш юзасидан амалий ишлар давом этмоқда.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram