Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyun 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 98 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

СЎХ ТУМАНИ ШУНҚОРЛАРИ ВИЛОЯТДА МИҚЁСИДА БИРИНЧИ!

×

 2024-06-08 17:02:39    220

PDF юклаш
Чоп этиш


Сўх тумани шунқорлари вилоятда миқёсида биринчи!

Шарқий ҳарбий округ қўшинлари Фарғона гарнизонидаги ҳарбий қисмда “Ватанпарвар” ташкилоти Фарғона вилоят кенгаши ҳамда ҳарбий қисм томонидан “Ватанпарварлик – олий мақсадим!” шиори остида “Шунқорлар” ҳарбий-спорт ўйинларининг вилоят босқичи ўтказилди.

 

Мусобақа қатнашчилари “Ўзбекистон ҳарбий тарихи”, “Пневматик қуролдан ўқ отиш”, “Граната улоқтириш”, “Ҳарбийлаштирилган эстафета”, “Дуатлон”, “Қисқа масофага югуриш”, “Турникда тортилиш” шартларида беллашдилар.


Дўстона руҳда, шу билан бирга шиддатли ва муросасиз кечган ҳарбий-спорт ўйинлари якунига кўра учунчи ўринни Ўзбекистон тумани, иккинчи ўринни Риштон тумани ҳамда фахрли биринчи ўринни Сўх тумани жамоаси қўлга киритди. Ғолибларга ҳарбий қисм ва “Ватанпарвар” ташкилотининг қимматбаҳо ва эсдалик совғалари ҳамда дипломлари тантанали тарзда топширилди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати









Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram