Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 54 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

2-СЕКТОР РАҲБАРИ ТАШАББУСИ БИЛАН ОТАЛИҚҚА ОЛИНГАН ЁШЛАР ЎРТАСИДА ИНТЕЛЛЕКТУАЛ ВА СПОРТ МУСОБАҚАЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

×

 2024-06-07 16:19:50    205

PDF юклаш
Чоп этиш


2-сектор раҳбари ташаббуси билан оталиққа олинган ёшлар ўртасида интеллектуал ва спорт мусобақалари ташкил этилди

Бугун туманнинг 2-сектори биносида Сўх тумани прокурори ташаббуси билан навбатдаги меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Унда 12 та ҳудудий корхона ва ташкилотлар 70 га яқин бўш иш ўринлари билан иштирок этди.

Иш жойи бўлмаган ва ярмаркада қатнашиб, мурожаат қилган фуқаролар туман прокурори томонидан мутахассислиги бўйича тегишли ташкилотларга бириктирилиб, амалдаги тартиб-қоидалар асосида ишга қабул қилинди.


Ярмарка самараси ўлароқ, 12 нафар фуқаролар доимий иш жойига эга бўлишди. Сектор раҳбари ташаббуси билан 15 нафар хотин-қизлар Сарибозорча ва Қалъа маҳаллаларидаги тикувчилик ўқув курсларига жалб этилди.

 

Тадбирда ўзини ўзи банд қилиш мақсадида “Аёллар дафтари”даги 7 нафар хотин-қизларга субсидия асосида тикув машиналари тақдим этилди. Сўх тумани ҳокими ва сектор раҳбарлари иштирок этган мазкур тадбирни ташкил этишдан мақсад ишсиз фуқаролар, аёниқса, аёлларни доимий иш жойларига эга бўлишларини таъминлашдан иборат эканлигини таъкидланди.

 

Тадбир доирасида тиббий кўрик ҳам ташкил этилиб, унда 25 нафардан ортиқ фуқаролар тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларга бепул дори-дармонлар берилди.

 

Мазкур тадбир доирасида сектор раҳбари ташаббуси билан маҳаллалардаги оталиққа олинган ёшлар ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини ташкил этилди. Майдонга чиқган ёш волейболчилар, теннисчилар, каратэчилар, гимнастикачи қизлар ва боксчилар ҳам ғолиблик учун ўзаро белашдилар.

 

Тадбир якунида ўз соҳасида энг фаол бўлган спортчиларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди. “Заковат” интеллектуал мусобақалари ғолиблари ҳам ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди.

 

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



















Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram