Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 29 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ВАЗИР ЎРИНБОСАРИ СЎХ ТУМАНИДА БЎЛДИ

×

 2024-06-07 16:16:37    191

PDF юклаш
Чоп этиш


Вазир ўринбосари Сўх туманида бўлди


Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири ўринбосари Озода Жўраева Фарғона вилоятида хизмат сафарида бўлиб турибди. Мақсад вилоятдаги кўп квартирали уйларга хизмат кўрсатиш соҳасида мавжуд муаммоларни ўрганиш, уларнинг оптимал ечимларини ишаб чиқишдан иборат.


Бугун вазир ўринбосари мамлакатимизнинг энг олис ҳудудларидан ҳисобланган Сўх туманида бўлди. Туманда жами 19 та кўп квартирали уй мавжуд бўлиб, мазкур уйларда 1 200 нафардан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Мажбурий бадал тўловларининг амалга оширилмаслиги ва бошқа ташкилий масалалар ҳисобига ҳудудда муқим бошқарув органи мавжуд эмас. Бу эса соҳада кўплаб муаммоларни келтириб чиқармоқда.


Вазир ўринбосари туман мутасаддилари, хусусан, ҳокимлик ва прокуратура масъуллари билан муҳокамалар чоғида ҳудудга салоҳиятли бошқарув сервис компаниясини жалб этиш лозимлигини таъкидлади. Шунингдек, компания фаолиятини самарали ташкил этиш, аҳоли орасида тарғибот ишларини олиб бориш юзасидан аниқ вазифалар белгиланди.


Озода Жўраева Сўх туманидаги Ҳушёр маҳалласида ҳам бўлди. Унда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли учун реставрация қилинаётган кўп квартирали уй кўздан кечирилди. Мазкур уйда лойиҳа ташкилотчиларини жалб этган ҳолда аҳоли учун қулай шарт-шароит яратиш юзасидан ўзаро фикр алмашилди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати







Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram