ТУМАНИМИЗ ЭКСПОРТ САЛОҲИЯТИНИ ЯНАДА КЎТАРИШ МАВЗУСИДА СЕМИНАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
2024-06-06 15:14:16 305
Туманимиз экспорт салоҳиятини янада кўтариш мавзусида семинар ташкил этилди
Қишлоқ хўжалиги туманимиз иқтисодиётининг асосий бўғини ҳисобланади. Аграр туман бўлгани боис, туманимизда кўп тармоқли фермер хўжаликлари сонини кенгайтириш, шу билан бирга етиштирилаётган маҳсулотлар сифатини янада ошириш ва пировардида, маҳсулотлар экспорти кўламини кенгайтириш бўйича изчил саъй-ҳаракатлар қилинмоқда.
Соҳибкор маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган кўп тармоқли “Алибой” фермер хўжалигида қишлоқ хўжалиги вакиллари иштирокида туман экспорт салоҳиятини янада кўтариш мавзусида семинар ташкил этилди. Семинарда иштирок этган барча соҳа вакилларига экспортбоп маҳсулотлар етиштирилишида энг аввало унинг сифатига эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди.
Семинарда иштирок этган ўсимликлар карантини ва ҳимояси, фитосанитар назорати инпекцияси Сўх тумани бўлими ходимлари ҳам соҳа вакилларига керакли маслаҳатлар беришди.
Тадбир жараёнида семинар иштирокчилари мазкур хўжалик фаолияти билан яқиндан танишдилар. Кўп тармоқли “Алибой” фермер хўжалиги асосан боғдорчиликка ихтисослашган бўлиб, умумий ер майдони салкам 13 гектарни ташкил этади. Хўжалик боғларида асосан ўрик ва гилос мевалари парваришланади. Айни кунда хўжаликда гилос экспорт қилинмоқда.
Бундан ташқари, хўжаликда цитрус мевалар парвариши учун иссиқхоналар ташкил этилган. Ташкил этилган махсус инкубаториядан йилига 3 500 – 3 800 дона жўжа олиниб, бозорга чиқарилади. Кўп тармоқли фермер хўжалигида мева ва савбзавот ишлаб чиариш ва қайта ишлаш, асал ишлаб чиқариш ҳам йўлга қўйилган. Фермер хўжалигида 12 нафар ишсиз фуқароларнинг бандлиги таъминланган.
Ташкил этилган мазкур семинарда шунингдек, мева-сабзавотлар парваришида эътиборга олинадиган энг асосий йўналишлар ҳусусида ҳам мутахасссислар томонидан керакли маслаҳатлар берилди. Хусусан, маҳсулотлар касаллигини олдини олишга қаратилган зарурий чоралар хусусида ҳам етарли маълумотлар берилди.
Туманимизда 11 та кўп тармоқли фермер хўжаликларининг фаолияти йўлга қўйилган. Замон билан ҳамнафас бораётган миришкорларимиз етиштирилган сифатли маҳсулотларни жаҳон бозорларига олиб чиқишга астойдил интилмоқдалар.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram