ЕТИМ ВА ОТА-ОНАСИНИНГ ҚАРАМОҒИДАН МАҲРУМ БЎЛГАН БОЛАЛАР ДАВЛАТИМИЗ ЭЪТИБОР МАРКАЗИДА
2024-06-05 16:00:06 274
Етим ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар давлатимиз эътибор марказида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 01 июн кунги 82-сонли Фармонига кўра 2024 йил 01 январдан бошлаб бошқа ижтимоий хизматлар билан биргаликда “Васийлик ва ҳомийлик” белгилаш хизматлари туман маҳаллий ҳокимлигидан янги ташкил этилган туман “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш шўъбасига ўтказилди.
Шўъба фаъолиятини амалдаги Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 02 январ кунги 364-сонли қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 22 сентябр кунги 269-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябр кунги 824-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 21 ноябр кунги 739-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 16 август кунги 451-сонли қарорлари ҳамда бошқа норматив ҳуқуқий ҳужжатлар асосида ижтимоий хизматлар кўрсатилиб келинмоқда.
Такидлаш лозимки жорий этилган янги тартиб асосида етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган вояга етмаган болаларни жойлаштириш ҳақидаги мурожаатлари туман “Инсон” ижтимоий хизматлар марказида кўриб чиқилади ва тегишли тартиб асосида оилаларга жойлаштирилади.
Эслатиб ўтсак: васийлик — 14 ёшга тўлмаган етим болаларни ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни, шунингдек суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқароларни уларга таъминот, тарбия ва таълим бериш, уларнинг мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида жойлаштиришнинг ҳуқуқий шакли.
Ҳомийлик — 14 ёшдан 18 ёшгача бўлган етим болаларни ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни, шунингдек суд томонидан муомала лаёқати чекланган фуқароларни уларга таъминот, тарбия ва таълим бериш, уларнинг мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида жойлаштиришнинг ҳуқуқий шакли. Соғлиғининг ҳолатига кўра мустақил равишда ўз ҳуқуқларини амалга ошира олмайдиган ва ўз мажбуриятларини бажара олмайдиган вояга етган муомалага лаёқатли фуқароларга бу шахсларнинг илтимосига кўра ҳомийлик белгиланиши мумкин.
Васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахс — ўзига нисбатан васийлик ёки ҳомийлик белгиланган шахс.
Васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахслар — алоҳида ғамхўрликка, шунингдек ўз ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишига муҳтож бўлган етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилмаган ота-онаси бўлган ҳамда болаларнинг ҳаёти ёки соғлиғига бевосита таҳдид туғдираётган ёки уларнинг таъминоти, тарбия ва таълим олишига доир талабларга жавоб бермайдиган шароитда яшаётган болалар, соғлиғининг ҳолатига кўра ҳомийликка муҳтож бўлган вояга етган муомалага лаёқатли фуқаролар, муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган фуқаролар ҳисобланади.
Бу билан юқорий тоифадаги болалар давлатимиз эътиборида эканлиги уз исботини топмоқда.
Т.Муйдинов – Сўх туман “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш шуъбаси мудири
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram