Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 45 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЧАШМА БУЛОҒИ АТРОФИНИ ОБОДОНЛАШТИРИШ МАҚСАДИДА ҲАШАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

×

 2024-06-05 15:57:13    247

PDF юклаш
Чоп этиш


Чашма булоғи атрофини ободонлаштириш мақсадида ҳашар ташкил этилди

Чашма маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган Чашма булоғини туманимизнинг ўзига хос ташриф қоғози десак, асло муболаға қилмаган бўламиз. Булоқ сувидан мазкур ҳудудда истиқомат қилувчи Ўзбекистон Республикаси ва қўшни Қирғизистон республикаси фуқаролари фойдаланишади.

Мазкур ҳудудда тозалик ва ободончилик ишларини ташкил этиш мақсадида туман ҳокимлиги ташаббуси билан ҳашар ташкил этилди. Мазкур ҳашарда ўз хоҳишлари билан иштирок этаётган 4-сектор ҳудудидаги маҳаллалар фуқаролари булоқ атрофини тозалаш ва кўкаламзорлаштиришда астойдил ҳаракат қилишаётир.

Шунингдек, ҳашарда тумандаги ободонлаштириш бошқармаси, қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими, “Ўзсувтаъминот” МЧЖ Сўх тумани бўлими вакиллари, туман ирригация бўлими ходимлари уюшқоқлик билан қатнашдилар. Туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев, ички ишлар бўлими бошлиғи Қосимжон Раҳимбердиев ва қўшни Қирғизистон вакиллари ҳам ҳашар жараёнида иштирок этдилар.

Кечаги бўлиб ўтган ободонгарчилик ишларида қўшни Қирғизистон вакиллари иштирок этган. Ишлар самарадорлигини истаб ва дўстликни мустаҳкамлашни тилаб, икки қардош халқ вакиллари томонидан дуолар қилинди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram