Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 32 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

БИЛАСИЗМИ?

×

 2024-06-04 17:14:47    249

PDF юклаш
Чоп этиш


Биласизми?

 

Иш ҳақи ва иш стажини тасдиқлаш ҳақида архив маълумотномаси


Ариза берувчилар давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига шахсан келиб ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали мурожаат қилади.


Давлат хизматидан фойдаланувчилар тоифаси:

Жисмоний шахслар ёки уларнинг яқин қариндошлари (ери ёки хотини, фарзандлари, неваралари, ака-ука ва опа-сингиллари)


Ваколатли орган:

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги “Ўзархив” агентлигининг ҳудудий давлат архивлари


Давлат хизматидан фойдаланиш учун талаб этиладиган маълумотлар:

Сўровномада шахсга оид қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақда маълумотлар кўрсатилади);

паспорт ёки идентификацияловчи ИД-картаси маълумотлари (ЖШШИР маълумотлари);

маълумотнома тили (ўзбек/рус);

електрон манзили (мавжуд бўлса) ва телефон рақами;

ариза берувчининг меҳнат фаолияти тўғрисидаги маълумотлар:

иш жойи ва лавозими;

ишга қабул қилинганлиги бўйича буйруқ рақами ва санаси;

меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги бўйича буйруқ рақами ва санаси;

иш ҳақини тасдиқлаш лозим бўлган йиллар;

ишлаган ташкилотнинг юқори турувчи органи номи (агар мавжуд бўлса);

ташкилотнинг номи ўзгарганлиги тўғрисида маълумот (агар мавжуд бўлса);

ҳомиладорлик ва туғиш таътил йиллари.


Нотариал тасдиқланган ишончнома (агар ишончли вакил томонидан ҳаракат қилинаётган бўлса).


Давлат хизматини кўрсатганлик учун ундириладиган йиғим миқдори:

Бепул


Давлат хизматини кўрсатиш муддати:

Иш стажини тасдиқлашга оид маълумотномалар учун — 5 иш кунидан, иш ҳақини тасдиқлашга оид маълумотномалар учун — 20 иш кунидан ошмаган муддатда


Асос: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.11.2023 йилдаги 612-сон қарори


Абдуманнон Умриддинов - Сўх тумани адлия бўлими давлат хизматлари маркази шўъба мудири



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram