Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 10 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ХАРИД ҚОБИЛИЯТИ ПАРИТЕТИ БЎЙИЧА ЯЛПИ ИЧКИ МАҲСУЛОТ ҲАЖМИ 285 МЛРД АҚШ ДОЛЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТГАН

×

 2024-06-03 17:37:06    202

PDF юклаш
Чоп этиш


Харид қобилияти паритети бўйича ялпи ички маҳсулот ҳажми 285 млрд АҚШ долларни ташкил этган


Ўзбекистон Жаҳон банки томонидан юритиладиган “Халқаро таққослаш дастури”да илк бор расман иштирок эди. 


2024 йил 31 май куни дастурнинг 2021 йилги глобал босқичи натижалари Жаҳон банкининг расмий веб-сайтида эълон қилинди. Унга кўра, Ўзбекистон харид қобилияти паритети бўйича 2021 йилда:


- ялпи ички маҳсулот ҳажми 285 млрд АҚШ долларни;


- аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот ҳажми 8 162 АҚШ долларни ташкил этди.


Жаҳон банкининг мазкур ҳисоб-китоблари Статистика агентлиги томонидан ўтказилган статистик кузатувлар маълумотлари асосида амалга оширилган.


Паритет – ҳисоб-китоблар жараёнида мамлакатлар ўртасида нархлар даражасидаги фарқларни бартараф этадиган, ўзига хос алмашиш коэффициенти ҳисобланиб, харид қобилияти паритети бир вақтнинг ўзида ҳам дефлятор, ҳам пул бирликларини таққослама валютага айлантириш воситасидир.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram