Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyun 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 100 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ПИЛЛА ТОПШИРИШ ИШЛАРИ ЖАДАЛЛИК БИЛАН ДАВОМ ЭТМОҚДА

×

 2024-06-03 17:33:48    141

PDF юклаш
Чоп этиш


Пилла топшириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда

Туманимиз “ипак тола” ижодкорлари айни кунда етиштирилган ҳосилларини йиғиб-териб олишга астойдил киришишган. Зиммаларидаги пилла топшириш мажбуриятларини ортиғи билан бажаришга бел боғлаган пиллакорларимиз бу йилги ҳосилдан умидлари катта.

Бизга берган маълумотларга кўра, “Озод” ширкат хўжалиги ижарачилари бу йўлда астойдил ҳаракат қилишаётир. Жумладан, Ленбур маҳалласидан пиллакорлар Саъдулло Усмонов бир ярим қути ипак қуртидан 83 килограмм, Мансуржон Сайраҳмонов 2 қутидан 123 килограмм ва Шоҳзода Комилжонова олинган ярим қути ипак қуртидан 63 килограмм пилла олишга муваффақ бўлдилар.

Туманга ташриф буюрган вилоят “Агропилла” МЧЖ бошлиғи Мақсуджон Қосимов туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев билан пиллакорлар хонадонларида бўлиб, фаол пиллакорларга совғалар тақдим этди.

Маълумот учун: туман пиллакорларига 2024 йил пилла ҳосили учун жами 681 қутти ипак қуртидан 41 тонна пилла хом ашёси топшириш режаси белгилаб берилган.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram