Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 27 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲАЗРАТИ АЛИ МАҲАЛЛАСИДАГИ ЗИЁРАТГОҲ ЯНАДА ОБОД ГЎШАГА АЙЛАНАДИ

×

 2024-06-03 17:28:13    191

PDF юклаш
Чоп этиш


Ҳазрати Али маҳалласидаги зиёратгоҳ янада обод гўшага айланади

Бугун Ҳазрати Али маҳалла фуқаролар йиғинида бўлган туман ҳокими маҳаллада қурилаётган янги идорани кўздан кечирди. Маҳалла аҳли билан ўзаро суҳбатда уларнинг муаммолари ҳам ўрганилди.

Ҳазрати Али зиёратгоҳини янада обод ва кўркам гўшага айлантириш, зиёратчилар ва дам олиш истагида бўлган фуқаролар оқимини мазкур зиёратгоҳга янада кенгайтириш мақсадида мазкур гўшада ҳашар ташкил этиш таклифи ўртага ташланди. Туман ҳокими таклифига биноан зиёратгоҳда бугундан бошлаб ҳафта охиригача ободонлаштириш ҳашари ташкил этиладиган бўлди.

Ҳашарда иштирок этаётган маҳалла фуқаролари, ободонлаштириш бошқармаси ишчи ходимлари ва ўз ташаббуслари билан ҳашарга келган Зангат маҳалласи вакилларига маҳалла раиси Субҳонали Нишонов томонидан миннатдорчилик билдирилди. Ташриф давомида туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев зиёратгоҳда қад ростлаётган масжид ва  қурилиш ишларини ҳам кўздан кечирди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram