Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 27 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

СЎХ ТУМАНИДАГИ БОЗОРДА НОҚОНУНИЙ ДЎКОНЛАР БУЗДИРИЛДИ

×

 2024-05-30 17:50:22    501

PDF юклаш
Чоп этиш


Сўх туманидаги бозорда ноқонуний дўконлар буздирилди


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига кўра, савдо мажмуалари ва бозорларда белгилангандан ташқари қўшимча савдо жойларини ташкил этиш, шунингдек контейнерлар, автомашиналардан озиқ-овқат маҳсулотларини сотиш тақиқланади.


Фуқаро Х.М.,С.М. ва И.М.лар ҳам Сўх туманидаги “Деҳқон бозори”нинг худудида ноқонуний савдо дўконларини қуриб олишиб, бир мунча вақт давомида савдо-сотиқ билан шуғулланиб келганлар. Шу сабабли, Сўх туман ҳокимлиги ушбу жойдаги ноқонуний қурилмани буздирилишини суд орқали сўраган.


Риштон туманлараро иқтисодий судининг ижро варақасида Сўх тумани “Деҳқон бозори”га кириш қисмига қурилган 16 кв.метр, 32 ер кв.метр ва 16 кв.метр майдонидаги жавобгарларга тегишли бўлган қурилмалар буздирилиши ва бўшатилган ер майдони туман ҳокимлиги ихтиёрига қайтарилиши кўрсатилган.


Бюронинг Сўх туман бўлими томонидан қарздорлар Х.М.,С.М. ва И.М. лар огоҳлантирилган бўлиб, ноқонуний қурилма ихтиёрий равишда бузилмагани сабаб, мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилиб, буздирилиши таъминланди.


Бозорларда савдо қилиш қоидасига амал қилиш, ҳужжатлари расмийлаштирилган жойларда савдо қилиш юқоридаги каби кўнгилсиз ҳолатларга тушишнинг олдини олади.


Музаффаржон Нурматов - МИБ Сўх тумани бўлим бошлиғи








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram