Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 103 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“ОНАЛАРГА ЭҲТИРОМ” ФЕСТИВАЛИ ДАВЛАТ МУАССАСАЛАРИДА ҲАМ ТАШКИЛ ЭТИЛМОҚДА

×

 2024-05-30 17:48:43    455

PDF юклаш
Чоп этиш


“Оналарга эҳтиром” фестивали давлат муассасаларида ҳам ташкил этилмоқда

Бугун туманимизнинг “Соҳил” дам олиш масканида туман “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази раҳбарияти ташаббуси билан вилоятимиз узра давом этаётган “Оналарга эҳтиром” фестивали доирасида тадбир ташкил этилди. Марказ раҳбарияти томонидан тадбирга таклиф этилган бир гуруҳ онахонларга байрамона зиёфат уюштирилди.

Бир пиёла чой устида йиғилиб, қўлларини дуога очган нуроний онахонлар ва муҳтарама аёлларимиз Республикамизда аёлларга, хотин-қизларга берилаётган эътибор ҳақида самимий сўзлар баён этиб, тадбир ташкилотчиларига ўзларининг миннатдорчиликларини изҳор этдилар.

Тадбир давомида марказ раҳбари Сайидали Темиралиев барча тадбир иштирокчиларига марказнинг ташаккурномаси ва қимматбаҳо совғаларини тақдим этди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати












Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram