ФЕСТИВАЛЬ ДОИРАСИДА ЁШЛАР ЕТАКЧИЛАРИ ТОМОНИДАН ОНАЛАРГА ЮКСАК ЭҲТИРОМ КЎРСАТИЛДИ
2024-05-30 17:46:58 499
Фестиваль доирасида ёшлар етакчилари томонидан оналарга юксак эҳтиром кўрсатилди
Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги Сўх тумани бўлими ташаббуси билан “Оналарга эҳтиром” фестивали доирасида тантанали тадбир ўтказилди. “Шаббода” дам олиш масканида бўлиб ўтган тадбирда туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев, туман секторлари раҳбарлари иштирок этдилар.
Тадбир ғоятда мароқли ва ноанъанавий тарзда ташкил этилди ва оналарнинг ҳақиқий байрамига айланиб кетди. Туман ҳокими барча онахонларни байрам билан табриклади ва туман секторлари раҳбарлари томонидан ҳар бир маҳалладан келган онахонларга туман ҳокими ва ёшлар ишлари агенлиги туман бўлимининг ташаккурномалари ва қимматбаҳо совғалари тақдим этилди.
Тадбирда қатнашган санъаткорлар ҳам барча иштирокчиларни ўз қўшиқлари билан табриклаб уларни рақсга чорлашди. Бир пиёла чой устида ташкил этилган тадбир ғоятда чиройли ва хотираларда мангу муҳрланадиган даражада бўлиб ўтди.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram