СЎХЛИК ВАТАНДОШЛАРИМИЗ ҲАЖ САФАРИГА ЖЎНАБ КЕТИШДИ
2024-05-28 17:43:50 454
Сўхлик ватандошларимиз ҳаж сафарига жўнаб кетишди
Ислом динидаги фарзлардан бири ҳаж сафарини адо этиш амали ҳисобланади. Минглаб ватандошларимиз қатори бугун Сўх тумани фуқаролари ҳам яратиб берилган шароитлар боис муборак ҳаж сафарига жўнаб кетишди.
Сўх туманининг барча 27 та маҳалла фуқаролар йиғинларидан тавсия этилган фуқаролар билан сафар олдидан туман марказидаги “Иноятуллоҳ” жоме масжидиида учрашув ташкил этилди. Ташкил этилган мазкур тадбирда иштирок этган туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев барча номзодларни табриклаб, ҳаж зиёратини ўрнатилган тартиб-қоидаларга мос равишда адо этиб Ватанга эсон-омон қайтиб келишларини тилади.
Тадбирдан сўнг барча зиёратчиларни туман ҳокимлиги, уларнинг оила аъзолари кузатишди. Ташкил этилган автобуслар орқали бу йилги ҳаж зиёрати бахтига мушарраф бўлган ватандошларимиз вилоятимиз маркази томон йўл олдилар.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram