Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 112 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТИББИЁТ ВАКИЛЛАРИ ИШТИРОКИДА СЎХ ТУМАНИДА СЕМИНАР

×

 2024-05-28 17:41:33    408

PDF юклаш
Чоп этиш


ТИББИЁТ ВАКИЛЛАРИ ИШТИРОКИДА СЎХ ТУМАНИДА СЕМИНАР


Республика тез тиббий ёрдам маркази Фарғона филиалининг навбатдаги сайёр семинари Сўх туманида ўтказилди.

Ўзаро тажриба алмашиш, ҳудудларни комплекс ўрганиш, ҳудудлар ҳисоботини жойига чиққан ҳолда мутахассислар иштирокида таҳлил қилиш мақсадида ташкилланган мазкур тадбирда Сўх тумани тиббиёт бўлими мудирининг чораклик ҳисоботи, келгуси режалари тақдимот шаклида намойиш этилди ва муҳокама қилинди.

Тадбир иштирокчиларига туман тарихи, яқин йилларда амалга оширилган бунёдкорлик ишлари ҳақида маълумотлар берди.

Шунингдек, иштирокчилар стансия фаолияти билан яқиндан танишиб, анъанага мувофиқ, Сўх туманидаги диққатга сазовор жойларни кўздан кечирдилар.

Семинар якунда филиал директори Б. Ташбалтаев Сўх туманига электрон автоматлаштирилган "MEDDATA" тизими учун компютер жамланмаси ва ҳар бир тез тиббий ёрдам бригадаларига янги замонавий планшетларни топширди.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати










Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram