Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 21 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚОНУН УСТУВОРЛИГИ – БОШ ВАЗИФАМИЗ

×

 2024-05-27 15:34:32    417

PDF юклаш
Чоп этиш


ҚОНУН УСТУВОРЛИГИ – БОШ ВАЗИФАМИЗ

 

Қонун устуворлигини таъминлаш ва адолатни қарор топтиришда судларнинг ўрни бугунги кунда алоҳида аҳамият касб этмоқда. Суд Ўзбекистон давлати номидан қарор қабул қилар экан, судья қандай масалани ҳал қилишидан қатъи назар, ҳалоллик, холислик ва қонун устуворлигини таъминлашда адолатли бўлишни ўзига шиор қилиб олиши лозим.

Муҳтарам Президентимиз раҳнамолигида ишлаб чиқилган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ мамлакатимизнинг суд-ҳуқуқ соҳасида туб ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Асосий мақсад эса фуқароларнинг одил судловга эришиш даражасини ошириш, суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтиришдан иборатдир.

Айни дамда фуқаролик ишлари бўйича Фарғона вилоят судларида ўтган 2019 йилда кўриб чиқилган фуқаролик ишлари статистик жиҳатдан таҳлил этиладиган бўлинса, уларнинг асосий қисмини уй-жой низолари билан боғлиқ ишлар ташкил этишини кўришимиз мумкин.

Чунончи, ўтган давр мобайнида фуқароларнинг уй-жой низоларига оид даъво аризалари асосида жами 752 та фуқаролик ишлари кўриб чиқилган бўлса, шундан 27,7 фоизи уйга киритиш, 24,6 фоизи уй-жойдан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотган деб топиш, 24,4 фоизи уйдан кўчириш, 11,9 фоизи уй-жойдан улуш ажратиш, 3,5 фоизи уйдан фойдаланиш тартибини белгилаш ва 7,5 фоизи уй-жой билан боғлиқ бошқа низоларни ташкил этган.

Бу тофа ишлар бўйича 75,5 фоиз даъволар қаноатлантирилиб, фуқароларнинг уй-жой бўлган ҳуқуқ ва манфаатлари суд қарорлари қонуний ҳимоя қилинган.

Мисол учун, даъвогар Ф.Дехқонова жавобгарлар Р.Дехқонов, Г.Дехқоноваларга (изоҳ: тарафлар фамилия, исми ўзгартирилган) нисбатан уй-жойдан кўчириш ва уй-жойга киритиш ҳақидаги даъво ариза билан судга мурожаат қилиб, жавобгарларни унга тегишли бўлган уйнинг 0001 ва 0002-литерларидан кўчиришни ҳамда ўзини шу литерларга киритиб қўйишни сўраган.

Фуқаролик ишлари бўйича Риштон туманлараро судининг 2019 йил

22 майдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талаби қаноатлантирилиб, жавобгарлар Р.Дехқонов ва Г.Дехқонова уйнинг 0001 ва 0002-литерларидан 0005 ва 0006-литерларига мажбурий тартибда кўчириш, даъвогар Ф.Дехқоновани эса ушбу уйнинг 0001 ва 0002-литерларига киритиб қўйиш белгиланган.

Аниқланишича, низоли уйнинг 5/6 қисм Р.Дехқоновга ва 1/6 қисм Б.Деҳқоновага тегишли бўлиб, фуқаролик ишлари бўйича Риштон туманлараро судининг 2018 йил 11 майдаги ҳал қилув қарори билан низоли уй 5/6 ва 1/6 улушларда икки қисмга ажратилган.

Суд қарорига асосан низоли уйнинг 1/6 қисми, яъни 0001, 0002-литерлари Н.Гафуровага, уйнинг 5/6 қисми эса, яъни 0003, 0005, 0006-литерлари жавобгар Р.Дехқоновга ажратиб берилганлиги, шунингдек, 0004, 0007, 0008, 0009-литерлар умумий фойдаланишда қолдирилганлиги бўйича суд қарори қонуний кучда эканлиги, Б.Деҳқонова 2018 йил 10 мартда вафот этгани сабабли унинг қисмини мерос гувоҳномасига асосан қизи даъвогар Ф.Дехқонова қабул қилиб олган.

“Ермулккадастр” бўлимининг маълумотномасига кўра, низоли уй Р.Дехқоновга 5/6, Ф.Дехқоновага 1/6 қисм улушларда тегишли эканлиги тасдиқланган.

Иш ҳолатларидан маълум бўлишича, жавобгар Р.Дехқонов даъвогарга тегишли бўлган низоли уй-жойнинг 0001 ва 0002-литерли уйларни эгаллаб олгани ҳолда даъвогарнинг ўз мулкидан фойдаланишига тўсқинлик қилиб келган.

Даъвогар Ф.Дехқонова эса мулкдор сифатида низоли уй-жойнинг 0001 ва 0002-литерли уйларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга.

Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 164-моддасига кўра, мулк ҳуқуқи шахснинг ўзига қарашли мол-мулкка ўз хоҳиши билан ва ўз манфаатларини кўзлаб эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш, шунингдек ўзининг мулк ҳуқуқини, ким томонидан бўлмасин, ҳар қандай бузишни бартараф этишни талаб қилиш ҳуқуқидан иборатдир. Мулк ҳуқуқи муддатсиздир.

Мазкур қонун талабидан келиб чиқиб, суднинг ҳал қилув қарори билан даъвогарни даъвоси қаноатлантирилган.

Шу билан бирга, судларга уйга киритиш билан боғлиқ даъво аризалар кўрилмоқда. Буни статистик таҳлиллар ҳам аниқ кўрсатиб турибди.

Чунончи, 2019 йилда уйга киритиш билан боғлиқ низоли

209 та иш кўриб чиқилган бўлса, уларнинг 189 тасига нисбатан ҳал қилув қарори чиқарилиб, 154 таси қаноатлантирилган бўлса, 35 та даъво рад қилинган.

Албатта, юқоридаги ишларини кўриш жараёнида биринчи навбатдан қонунийликка асосий эътибор қаратилмоқда.

Масалан,    даъвогар Р.Фаттохова жавобгар С.Фаттоховга нисбатан судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, уй-жойга мажбурий тартибда киритиб қўйишни сўраган.

Иш кўрилиши жараёнида аниқланишича, Р.Фаттохова ва С.Фаттоховлар 2008 йил 5 февралда қонуний никоҳ асосида оила қуриб, турмушларидан бир нафар фарзанд кўришган. Ўзаро оилавий келишмовчиликлар сабабли даъвогар низоли уйдан 2010 йил ноябрь ойида чиқиб кетган.

Даъво аризага илова қилинган Р.Фаттохованинг фуқаролик паспортининг нусхасида, яшаш жойи ҳақида ушбу уйга 2010 йил 13 январда рўйхатга қўйилганлиги ҳақида белги қўйилган.

Биринчи инстанция суди, даъвогар Р.Фаттохова 2010 йилдан буён низоли уйда яшамаслиги, низоли келин бўлиб тушган уйдан ўз хоҳиши билан чиқиб кетганлиги, жавобгар С.Фаттохов бошқа оила қуриб, низоли уйда яшаётганлигини, оилани тиклашни имкони йўқлигини инобатга олиб, даъвони қаноатлантиришдан рад қилиш ҳақида хулосага келган.

Хўш бунга сабаб нима деган тибиий савол туғилади.

Ўзбекистон Республикасининг ФПК 72-моддаси 1-қисмига кўра, ҳар бир тараф ўзининг талаблари ва эътирозларига асос қилиб кўрсатган ҳолатларни исботлаши шарт.

Мазкур кодекснинг 74-моддасига кўра, қонун бўйича муайян исботлаш воситалари билан тасдиқланиши шарт бўлган ишнинг ҳолатлари бошқа ҳеч қандай исботлаш воситалари билан тасдиқланиши мумкин эмас.

Яшаш жойи бўйича МФЙнинг маълумотномасида, даъвогар Р.Фаттохова низоли уйда эмас балки бошқа уй-жойда рўйхатда туриши кўрсатилган.

Суд жараёнида даъвогар низоли уй-жойга келин бўлиб тушганини важ қилиб, уйга киритишни сўраган бўлсада, асосли далилларни судга тақдим қила олмаган.

Шунингдек, даъвогар 2010 йилда низоли уй-жойдан кетганидан сўнг ҳам жавобгар С.Фаттохов билан оилавий муносабатларини тугатмаганлигини важ қилсада, бироқ даъвогар низоли уйдан 2010 йил ноябрь ойидан чиқиб кетиб,

9 йилдан буён яшамаётганлиги, ушбу низоли уй-жой рўйхатига қўйилмаганлиги, унинг низоли уйдан фойдаланиш ҳуқуқи мавжуд эмаслиги инобатга олиб, унинг даъвосини қаноатлантиришдан рад қилиш ҳақида асосли хулосага келган.

Бугунги кунда Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони мазкур соҳадаги давлат сиёсатини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарди.

Суд тизимидаги замонавий талаблар эса қонунчилик базасини такомиллаштиришни тақозо этди. Шу нуқтаи назардан янги таҳрирда Фуқаролик процессуал кодекси қабул қилинди. Ушбу кодекс фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини янги механизмлар орқали ҳимоя қилиш, судлар фаолияти шаффофлиги ва очиқлигини таъминлашда ўта муҳим ўрин тутмоқда.

Суд ишларни мазмунан кўриб чиқиш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини Ўзбекистон Республикаси номидан қабул қилади. Шундай экан, биз, судьялар адолатлилик, одиллик, холислик, шаффофлик ва қонунийлик тамойилларини энг устувор вазифа ва шараф деб билмоғимиз талаб этилади.

 

И. Р. Кузибаев - Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро суди раиси ўринбосари


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram