Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 32 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

СЎХ ТУМАНИДА “СЎНГГИ ҚЎНҒИРОҚ” ТАДБИРЛАРИ КАТТА ТАНТАНА СИФАТИДА НИШОНЛАНДИ

×

 2024-05-25 15:37:03    503

PDF юклаш
Чоп этиш


Сўх туманида “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари катта тантана сифатида нишонланди

 

Республикамизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби, бугун Сўх туманининг барча умумтаълим мактабларида 2023-2024 ўқув йилининг якунига бағишланган тадбирлар бўлиб ўтди. Барча 11-синф битирувчиларига нурли келажак сари сўнгги қўнғироқ садолари остида йўлланма берилди.


Умбара маҳалласининг 16-сонли ва Тул маҳалласининг 24-сонли умумий ўрта таълим мактабидаги ташкил этилган тадбирларда қатнашиб, туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев барча битирувчилар ва мактаб жамоасини ушбу унутилмас кун билан табриклади.

Туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими мудири Фозилжон Мирзоев ҳам барча битирувчиларни ушбу унутилмас кун билан табриклади. Ташкил этилган барча тадбирлар давомида ўқув йилида фаол бўлган ва намуна кўрсатган ўқувчиларга фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалари тақдим этилди.


Сўх туманида 2023-2024 ўқув йилида жами бўлиб 18 033 нафар мактаб ёшидаги болалар таълим-тарбия жараёнига қамраб олинган бўлса, шундан 1 568 нафарини 9-синф битирувчилари ҳамда 1 232 нафарини 11-синф битирувчилари ташкил этади. Бу йил 90 нафар 9-синф битирувчилари "Аъло даражали" шаҳодатнома билан, 9 нафар 11-синф битирувчилари кумуш ва 83 нафари олтин медаль билан битирмоқдалар.

2023-2024 ўқув йили давомида 1 нафар Республикада, 10 нафар ўқувчилар вилоят фан олимпиадасида фахрий ўринларни қўлга киритган.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати














Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram