Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 35 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Жавпая массиви ва Варган мавзесига пресс-тур ташкил этилди

×

 2024-05-25 15:34:42    367

PDF юклаш
Чоп этиш










Жавпая массиви ва Варган мавзесига пресс-тур ташкил этилди

Айтиш жойизки, туманимизда бўлаётган ўзгариш ва ислоҳотлар инсон манфаатига қаратилган ва бу ўзгаришларни халқимизга муносиб ва ҳаққоний тарзда етказиб беришдек юксак масъулият ижод ва қалам аҳли – оммавий ахборот воситалари вакиллари зиммасига юклатилган. Туманимизнинг Варган ва Жавпая массивига ташкил этилган навбатдаги пресс-турда Республика ва вилоятимизнинг оммавий аҳборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Чашма маҳалла фуқаролар йиғинининг Варган массивида ташкил этиилган заъфарон плантацияси ва Қалъача маҳалласи ҳудудида жойлашган Жавпаядаги ўрикзор журналистлар, айниқса, Ўзбекистон Миллий Ахборот Агентлиги – UZA ижодкорларининг диққат марказида бўлди.

Заъфарон ўсимлиги, экспортбоп маҳсулот эканлиги ва унинг шифобахш хусусиятлари ҳақида мазкур хўжалик раҳбари Рашоджон Одилбоев томонидан тўлиқ маълумот берилди.

Жавпая массивида амалга оширилган улкан бунёдкорлик ва ушбу саъй-ҳаракатлар маҳсули бўлмиш янги ўрикзор барпо этилгани хусусида ҳам лавҳалар тасвирга олинди.

                   Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram