ҚИЗИЛҚИЁҚ МАҲАЛЛА ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНИДА ШУКРОНАЛИК ТАДБИРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
2024-05-23 18:31:06 572
Қизилқиёқ маҳалла фуқаролар йиғинида шукроналик тадбири ташкил этилди
Туманимиз миқёсида олиб борилаётган ва олиб борилган қурилиш-таъмиралш ва бунёдкорлик ишлари аҳолини қийнаётган энг долзарб муаммоларни бартараф этиш ва фуқароларимизга ҳар жабҳада қулайликлар яратиб беришга қаратилган. Бундай хайрли ва эзгу ишлар 3-сектор ҳудудидаги Қизилқиёқ маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам олиб борилди.
Бугун маҳалланинг зиёратгоҳида бўлаётган ишларга нисбатан шукроналик сифатида тадбир ташкил этилди. Бир пиёла чой устида ташкил этилган мазкур тадбирда туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев, ҳоким ўринбосарлари, туман ички ишлар бўлими бошлиғи Қосимжон Раҳимбердиев, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Сўх тумани Халқ қабулхонаси мудири Собиржон Норматов, маҳалла аҳли ва нуронийлар иштирок этишди.
Тадбирда сўз олганлар бўлаётган ишларга нисбатан хайрихоҳлик қилган ҳолда берилаётган эътибор учун давлатимиз раҳбарига ўз миннатдорчиликларини изҳор этдилар. Маҳаллада яқинда 6 километрдан ортиқроқ масофага асфальт қоплмаси ётқизилди. Бу маҳалла тарихида тарихий воқеадир ва бундай ишлар бугун Қизилқиёқда ўзининг мантиқий давомини топмоқда.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram