Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 170 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

БИЛАСИЗМИ?

×

 2024-05-21 18:00:41    422

PDF юклаш
Чоп этиш


Биласизми?

Ҳарбий хизматдан озод этиш тўғрисидаги маълумотнома


Ариза берувчилар давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига шахсан келиб ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали мурожаат қилади.


Давлат хизматидан фойдаланувчилар тоифаси:

Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқаётган ҳарбий хизматга чақирилиш ёшидаги жисмоний шахс


Ваколатли орган:

Мудофаа ишлари бўлимлари


Давлат хизматидан фойдаланиш учун талаб этиладиган маълумотлар:

Сўровномада шахсга оид қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақда маълумотлар кўрсатилади)

паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (ЖШШИР маълумотлари);

маълумотнома тили (ўзбек/рус);

яшаш манзили;

электрон манзили (мавжуд бўлса) ва телефон рақами.


Нотариал тасдиқланган ишончнома (агар ишончли вакил томонидан ҳаракат қилинаётган бўлса). Ишончномада:

номига ҳарбий хизматдан озод этиш тўғрисидаги маълумотнома бериш сўралаётган шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми (ўзгарган бўлса, бу ҳақда маълумотлар кўрсатилади), жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР), яшаш манзили.


Давлат хизматини кўрсатганлик учун ундириладиган йиғим миқдори:

Бепул


Давлат хизматини кўрсатиш муддати:

3 иш куни


Қуйидаги ҳолларда Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқаётган ҳарбий хизматга чақирилиш ёшидаги шахсларга маълумотнома берилмайди:

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан навбатдаги чақирув бўйича қабул қилинган қарорга асосан чақирувга оид тадбирлар давом этаётган бўлса;

чақирилувчи сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматга чақирилган, бироқ шартномага мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг махсус ҳисобварағига тегишли пул бадалларини белгиланган муддатда тўламаган бўлса.


Асос: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.11.2023 йилдаги 612-сон қарори

 

Абдуманнон Умриддинов - Сўх тумани адлия бўлими давлат хизматлари маркази шўъба мудири



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram