РЕСПУБЛИКА ИШЧИ ГУРУҲИ ВАКИЛЛАРИ ИШТИРОКИДА СЎХ ТУМАНИДА ЎРГАНИШ ИШЛАРИ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА
2024-05-14 16:28:02 835
Республика ишчи гуруҳи вакиллари иштирокида Сўх туманида ўрганиш ишлари олиб борилмоқда
Айни кунларда Республика ишчи гуруҳи томонидан маҳаллаларда аҳоли муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, бандлигини таъминлаш ва оилаларни мустаҳкамлаш, маънавият ва марърифат, ёшлар тарбияси каби йўналишларда олиб борилаётган ишлар ҳолати ўрганилмоқда. Бугун Сўх туманига ҳам давлатимиз раҳбари томонидан берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ташриф буюрган ишчи гуруҳ аъзолари иштирокида туман фаоллари билан учрашув ташкил этилди.
Туман ҳокимлигида очиқ мулоқот тарзида бўлиб ўтган мазкур учрашувда Ўзбекистон Республикаси Прeзидeнти ҳузуридаги давлат хизматини ривожлантириш агeнтлиги директорининг биринчи ўринбосари Амиртемурхон Мусаев иштирокида барча соҳалардаги муаммо ва камчиликлар таҳлил ва муҳокама этилди. Хусусан, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш ва маҳалла еттилиги фаолияти самарадорлигини оширишга қартилган тизимли ишлари ташкил этишга доир таклифлар ўртага ташланди.
Айни дамда ишчи гуруҳ аъзолари туман маҳаллаларида ўрганишлар олиб боришмоқда.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram