ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ГИДРОМЕТЕОРОЛОГИЯ ХИЗМАТИ АГЕНТЛИГИ РАҲБАРИЯТИ СЎХ ТУМАНИДА!
2024-05-14 16:25:11 823
Ўзбекистон Республикаси гидрометеорология хизмати агентлиги раҳбарияти Сўх туманида!
Сўх тумани алоҳида жуғрофик хусусиятга эга ҳудуд ҳисобланади ва табиийки, баҳор ва ёз фаслларида фавқулодда вазиятлар – сел келиши ва сув тошқини юзага келиши эҳтимоли жуда юқори туман ҳисобланади. Туманда ташкил этилган махсус штаб аъзолари ҳам ҳар куни туман ҳудудларида бўлиб, ўрганишлар амалга оширишади ва бу бўйича аҳоли ўртасида тарғибот ишлари ҳам олиб борилаётир.
Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги гидрометеорология хизмати агентлиги директори Шерзод Ҳабибуллаев бошчилигидаги ишчи гуруҳ бугун туманимизга ташриф буюрди. Ишчи гуруҳ асосан туман ҳудудидаги тоғолди маҳалллар ва сув тошқини, сел келиши эҳтимоли юқори бўлган қишлоқларда бўлиб, ўрганиш ишларини олиб боришди ва ташрифдан кўзланган асосий мақсад фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва уларни бартараф этишга қаратилган.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat |
Youtube |
Instagram