Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 10 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“ЁШ ЧЕГАРАЧИЛАР” ҲАРБИЙ-ВАТАНПАРВАРЛИК МУСОБАҚАСИНИНГ РЕСПУБЛИКА БОСҚИЧИ ИШТИРОКЧИЛАРИ ПОЙТАХТИМИЗГА ЕТИБ КЕЛДИ

×

 2024-05-14 16:23:44    815

PDF юклаш
Чоп этиш


“Ёш чегарачилар” ҳарбий-ватанпарварлик мусобақасининг Республика босқичи иштирокчилари пойтахтимизга етиб келди


Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши, Ўзбекистон Маҳаллалари Уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Спорт, Маданият ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари, Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ҳамкорлигида анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Ёш чегарачилар” ҳарбий-ватанпарварлик спорт мусобақасининг 2024 йилги мавсуми, якуний Республика босқичи иштирокчилари бугун эрта тонгдан пойтахтимизда кутиб олинди.

Республикамизнинг олис чегараолди ҳудудларидан етиб келган ўқувчи-ёшлар дастлаб, Тошкент шаҳрининг диққатга сазовор масканлари билан яқиндан танишдилар. Илк манзил буюк саркарда, ҳарб ишининг моҳир билимдони, Соҳибқирон Амир Темур ва унинг авлодлари тарихидан сўзловчи “Темурийлар тарихи” Давлат музейи бўлди.

Мозийдан сўзловчи экспонатлар, тарихий қўлёзма ва буюмлар ёшларни ўша давр руҳиятига яқинлаштирган бўлса, Темурийлар шажараси ва “Темур тузуклари” тарихий-мемуар асарининг яратилиши тарихи ҳақидаги маълумотлар уларни буюк саркарда ҳаёти ва фаолиятининг янги жиҳатлари билан таништиришга хизмат қилди. Ёш чегарачиларнинг пойтахтимиз бўйлаб саёҳати давом этмоқда.

                  Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати












Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat | Youtube | Instagram